Latest news

13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  0 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  2 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  6 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  4 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12

Шов-шув: Саудия Арабистони ЖЧ-2018 саралаш босқичидан четлатилдими? News

Шов-шув: Саудия Арабистони ЖЧ-2018 саралаш босқичидан четлатилдими?

Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда, Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш ўйинларидан четлатилган.
Бунга сабаб сифатида Саудия термасининг хавфсизлик туфайли Фаластин билан ўйинга бормаслиги айтилмоқда.

Тақвимга кўра, Саудия Арабистони 5 ноябрь куни сафарда Фаластин билан расмий ўйин ўтказиши лозим. Бироқ улар хавфсизликни рўкач қилган ҳолда бу ўйинга боришни исташмаяпти. Натижада бу жамоа ЖЧ саралаш босқичидан четлатилган кўринади. Лекин бу хабар ҳозирча расман ўз тасдиғини топгани йўқ.

Мабодо Саудия Арабистони сафарда Фаластин билан ўйнамайдиган бўлса, жамоага биргина шу учрашув учун техник мағлубият ёзилиши ва қолган ўйинларни бемалол ўтказиши ҳам мумкин. Эслатиб ўтамиз, С.Арабистони терма жамоаси айни пайтда ўз гуруҳида 12 очко билан биринчи ўринда бормоқда.
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика