Latest news

15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  0 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  0 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  7 09:30Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3

Евро-2024. 90+10-дақиқадаги гол Шотландия — Венгрия ўйини тақдирини ҳал қилди News

Евро-2024. 90+10-дақиқадаги гол Шотландия — Венгрия ўйини тақдирини ҳал қилди

Евро-2024 "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Шотландия — Венгрия ўйини бўлиб ўтди.

Шотландия — Венгрия 0:1

Гол: Чобот (90+10).

Шотландия: Ганн, Ралстон, Хэнли, Маккенна, Хендри, Робертсон, Макгрегор, Мактоминей, Гилмор, Макгинн, Адамс.

Венгрия: Гулачи, Болла, Орбан, Ботка, Дардаи, Керкез, Стайлз, Шаллаи, Собослаи, Шафер, Варга.


Scotland

EURO Grp. A . Round 3

24/06/2024, 01:00

1
:
0
Finished

Hungary

Kevin Csoboth - 90'

Stadium: MHPArena, 46685 spectators

Referee: Facundo Tello

45'
90'
50'  Scott McTominay
76'  John McGinn (Stuart Armstrong)
76'  Che Adams (Lawrence Shankland)
83'  Billy Gilmour (Kenny McLean)
83'  Anthony Ralston (Ryan Christie)
89'  Andrew Robertson (Lewis Morgan)
18'  Callum Styles
26'  Willi Orban
44'  Andras Schafer
61'  Callum Styles (Adam Nagy)
74'  Marton Dardai (Attila Szalai)
74'  Barnabas Varga (Martin Adam)
75'  Laszlo Kleinheisler
86'  Bendeguz Bolla (Kevin Csoboth)
86'  Milos Kerkez (Zsolt Nagy)
90'  Kevin Csoboth
90'  Roland Sallai
90'  Kevin Csoboth


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ

90+10. ГОООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Венгрия ўйинга нуқта қўймоқда. Кевин Чобот қарши ҳужумни ўз голи билан муваффақиятли якунлади!

90+8. Нималар бўляпти! Сўнгги дақиқаларда жамоаларда ўта қулай вазиятлар юзага келмоқда. Хэнли бу сафар дарвозага йўл топа олмади.

90+7. Мактоминей! "Манчестер Юнайтед" футболчиси ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди. Йўқ, бу вазиятда барибир оффсайд бўлган экан.

90+2. Ухххх! Қандай қилиб! Венгриялик футболчи бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади, унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

90+1. Собослаи гол уриши мумкин эди. У жарима майдончаси ичида шеригининг узатмасидан сўнг дарвоза томонга зарба берган эди, аммо Ганн зарбани бартараф этди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берди.

89. Шотландияда жамоа сардори Робертсон майдонни тарк этди, унинг ўрнига Морган туширилди.

86. Жарима майдончаси ичида Орбаннинг боши рақибиники билан тўқнашиб кетди. Ҳаммаси яхши, ўйин давом этади.

79. Уххх! Ҳакам "пенальти йўқ!" демоқда. Венгриялик ўйинчи бирга-бир вазиятга чиқа туриб, майсага қулаганди.

77. Икки жамоада ҳам иккитадан ўзгариш рўй берди.

73. Венгриялик футболчи замбилда майдондан олиб чиқиб кетилди, унга соғлиқ тилаймиз!

70. Вазият жиддий, ўйинчилардан бири оғир жароҳат олган. ВАР бригадаси параллель равишда эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда.

68. Хавфли вазият! Собослаининг узатмасидан сўнг Шотландия жарима майдончаси ичида тўқнашув содир бўлди. Майдонда уч киши ётибди, шифокорлар уларга ёрдам кўрсатишмоқда.

61. Венгрияда ўзгариш: Адам Наги Каллум Стайлзни алмаштирди.

56. Шаллаи жарима майдончаси ичидан рақиб дарвоза томон зарба берди, аммо унинг йўналишига рақиб тўғаноқ бўлиб, тўпни майдондан чиқариб юборди.

53. Адамс жарима майдончаси томон ҳаракат қилди ва унинг ташқарисидан зарба берди, аммо унга аниқлик етишмади.

51. Скотт Мактоминей огоҳлантирилди! У Шотландия кейинги босқичга чиқса, навбатдаги учрашувни ўтказиб юборади.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

БИРИНЧИ ТАЙМ ЯКУНЛАНДИ

45. Биринчи бўлимга ҳакам томонидан 1 дақиқа қўшиб берилди.

44. Хавфли ўйин учун сариқ карточка. Ҳакам Шаферни ҳужумда қоидани бузгани учун огоҳлантирди.

41. Ухххх! Венгрия терма жамоаси ҳисобни очиши мумкин эди. Собослаи жарима майдончасига яқин жойда шеригига узатма ижро этди, аммо зарбага аниқлик етишмади.

35. Шаллаи узоқ масофадан кучли, аммо ноаниқ зарба берди.

32. Собослаи жарима зарбасидан ўз омадини синаб кўрди, аммо унинг зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.

26. Яна бир сариқ карточка! Бу сафар Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси Вилли Орбан қўпол ҳаракати учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

22. Шотландияда қулай стандарт вазият юзага келди. Робертсоннинг жарима зарбасидан узатган тўпини рақиб қайтариб юборди.

18. Ўйиндаги илк сариқ карточка Стайлзга кўрсатилди, у рақибга оёғи билан зарба бериб юборганди.

14. Кичик устунлик Шотландия томонида. Аммо, ҳозирча дарвозалар олдида хавфли вазият содир этилмади.

8. Илк зарба венгерларга тегишли, аммо Ганн рақиб зарбасини қийинчилик билан бартараф этди.

6. Илк дақиқаларда бирор жамоада устунлик бор деб бўлмайди, ҳозирча майдонда ташаббусни қўлга олиш учун кураш кечмоқда.

1. Ўйин бошланди!

— Икки мамлакат мадҳиялари янграмоқда.

— Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

— Барчага салом! Бугун сизлар билан биргаликда "A" гуруҳ 3-тур доирасидаги Шотландия — Венгрия ўйинини биргаликда кузатиб борамиз.


Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика