Latest news

21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  3 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  8 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  153 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  35 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  4 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  22 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3 17:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси стадионга етиб келди  1 16:57"Динамо" "Қизилқум" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 16:30Дешам Саудия Арабистонидан таклифлар олганини тасдиқлади  0 16:07Ямаль Испания терма жамоаси қайдномасидан чиқарилди  8 15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  28

Шота Арвеладзе: "Черанга ўринбосар йўқ? Бизда Сидиқов бор" News

Шота Арвеладзе: "Черанга ўринбосар йўқ? Бизда Сидиқов бор"

Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе қатнашди.




"Биринчи навбатда "Локомотив" клуби раҳбариятига стадион учун раҳмат айтаман. "Бухоро" раҳбариятига ҳам раҳмат айтмоқчиман. Улар ҳозирги тиғиз тақвим вақтида Муборакда эмас Тошкентда ўйнашга рози бўлишгани учун миннатдормиз.

Мураббий алмашганидан кейин "Бухоро"нинг ўйинида ўзгаришлар бўлди. Жамоа анча тартибли ўйнай бошлашди. АГМК билан ажойиб ўйнаб дуранг қайд этишди, "Машъал"га қарши баҳсда кутилмаган битта гол ўтказиб юборди. "Бухоро" Ўзбекистон учун камдан-кам учрайдиган тактикада ўйнайди - 5-2-3. Бироз немисча тактика. Бундай тактикани ёриб ўтиш қийин бўлади. Биз йигитларга бунга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушунтирдик. Биринчи таймда кўплаб вазиятлар яратдик, иккита гол урдик. Иккинчи таймда бироз темпни туширдик, аммо вазиятлардан фойдаланиб иккита гол урдик. Шу орада рақиб ҳам 2-3 марта қарши ҳужумга ўтди.

Умуман олганда қийин баҳс бўлди. Баҳсдан олдин тартиб жуда ҳам муҳим эканлигини тушунтирдим. Танаффусдан кейин 6та ўйин ўтказдик ва энг қийин тақвим бизники эди. Йигитлар ҳар уч кунда ўйнашмоқда. Улар робот эмас, аммо чиройли ўйин намойиш этишмоқда", - деб гап бошлади Шота Арвеладзе.

- Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов ва Акром Комилов узоқ даволанишдан кейин анча-мунча ўйин ўтказишди. Уларнинг ҳолатидан қониқаяпсизми?

- Барчалари яхши формага кириб бормоқда. Баъзи футболчилар асосий таркибда тушмоқда, баъзилари захирадан тушмоқда. Рақобат бор, ротация бор. "Пахтакор" яхши ўйнаши, ғалаба қозониши, очко олиши ва олдинга интилиши учун барча ҳаракат қилмоқда.

- Ҳозирги пандемия вақтида марказлашган ҳолда ўйнаган яхшими ёки уй-сафар?

- Биласизми, ҳозир ўз фикримни айтишни бошласам баъзида нотўғри тушунишади. Раҳбарият қандай қарор қилса шундай. ЎФА, ПФЛ ва мамлакатда нима бўлаётганини биздан яхши биладиганлар бор. Дастлабки рестартни у қадар яхши ўтказа олмадик. Барча клубларда вирус чиқди, буни олдини олиш мумкин эди. Биз камида икки ҳафта давомида Қатарда бўламиз. ПСЖ, "Челси" каби клубларида 3-4 футболчида вирус чиқаётганини ўқияпмиз. Мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда Суперлигани қандай давом эттириш ҳақида қарор қабул қилингани яхши. Билишимча сўнгги 4та тур худди биринчи даврадаги каби марказлашган ҳолда ўтказилади.

- "Пахтакор"да ҳар бир позицияда 2-3 нафардан футболчи бор. Фақат ҳужумчи ортида ўйнаётган Драган Черанга ўринбосар йўқ. Режангизда бу жойга янги футболчи олиш борми?

- Ҳозир бунинг имкони йўқ. Аммо Сидиқов ҳужумчи ортида ўйна олишини биласиз. Саволингиз қайсидир маънода тўғри, аммо Сидиқовнинг севимли жойи айнан ҳужумчи ортида ўйнаш эканлигини ҳам таъкидлашни истардим.



Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика