Latest news

07:45Суперлига. Чемпионлар Фарғонага сафар қилади. «Қизилқум» эса яна бир водий жамоасини меҳмон қилади  1 01:55Роберт Левандовски: "2020 йил "Олтин тўп" топширилмаганини ҳеч тушунмайман"  3 01:24"FourFourTwo" ЕЧЛ финалларида урилган энг чиройли голлар рейтингини тузди  7 01:08Расман: Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" билан шартномасини узайтирди  0 00:41Эрлинг Холанд: "Гвардиола энг яхши мураббий, балки тарихдаги энг зўридир"  0 00:14"Челси"нинг "биллур" футболчиси яна сафдан чиқди  0 23:43Нодир Абдураззоқов: "Энди мавсумни чиройли якунлашимиз ва оғзимиздаги ошни олдириб қўймаслигимиз керак"  5 23:19Хави "Интер Майами" бош мураббийи бўладими? Инсайдерлар маълумот беришди  0 22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  12 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  24 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  3 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  13

Шота Арвеладзе билан катта интервью - Адебайор сўраган маблағ, Дердийокнинг "Пахтакор"даги маоши, Ван Гал ҳақида News

Шота Арвеладзе билан катта интервью - Адебайор сўраган маблағ, Дердийокнинг "Пахтакор"даги маоши, Ван Гал ҳақида

Рус блоггерлари "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзедан интервью олди.

Умуман олганда буни ўқиб чиқиб, мураббийнинг ҳақиқатдан ҳам сўз бойлиги жуда ҳам катта эканлигига, берилган саволларга дангал, рўй-рост жавоб берадиган инсонлигига яна бир бор амин бўлдик. Евроклублардаги 15 мавсум ("Трабзонспор", "Аякс", "Рейнжерс", АЗ ва "Леванте") давомида Шота Арвеладзе 265 бора рақиблари дарвозасига гол уриб, советорти мамлакати футболчилари орасида Европада энг кўп гол урган футболчига айланиб олганди.

Футболчиликни якунлаганидан кейин Арвеладзе мураббийликка қўл урди. Аввалига у АЗда Ван Галга ёрдам берди, кейинчалик у Киевда PRO-лицензияга ўқиб, ўзи мустақил фаолиятини бошлади. 7 йил давомида Арвеладзенинг резюмесида "Қайсариспор", "Қосимпошшо", "Трабзонспор" ва Тель-Авивнинг "Маккаби" жамоалари пайдо бўлди. 3 йил олдин у Осиё ва Ўзбекистонда футболни топ-даражага олиб чиқиш учун "Пахтакор"га келди.

Қуйида Шота Арвеладзе билан суҳбатнинг кичик мазмуни билан танишишингиз мумкин:

• Ван Гал борасида ажаблантирувчи саволлар;

• "Пахтакор"даги Дердийокнинг маоши;

• "Зенит"га қарши ўйиндан кейин "Маккаби"нинг кийим алмаштириш хонаси;

• Россиядан тушган таклифлар;

• Грузия фуқаросининг амбициялари;

• рекламаларда суратга тушишга берилаётган рад жавоби.

- Мураббий бўлишни қачон ўйлай бошлагансиз?
- Болалигимдан майдондаги фаоллардан бири бўлганман: мураббийлар билан тортишардим, футболчиларга бақирардим - умуман олганда бошқалардан кўра кўпроқ футболни тушунардим. Албатта ҳазил. 30 ёшдан ўтганимдан кейин мураббийлик ҳақида ўйлашни бошладим. АЗда Луи ван Гални учратгунимга қадар у билан жуда яхши муносабатда бўлганман, у бошқача ишларди. У Кройфф каби футболни фалсафаларга бўлиб ташлаганди. Ван Гал футболчиларнинг энг кучли томонларини очиш учун уларга кучли саволлар берарди.

- Ван Гал яна нималари билан ёдда қолган?
- Биринчи бўлимда яхши ўйнасак ҳам у танаффусда ёмон ўйнаётганимизни айтарди. Ҳозиргача ҳам танаффусга қадар қилинган хатоларни 15 дақиқа ичида хотиржам айтиб берган мураббийни кўрмаганман. Мураббийлар асосан кўп бақирарди, албатта, биз олаётган пулимизга яраша бўлишимиз керак эди. Агарда улар доим бақиришса, бу ишлашга ҳам халақит қилади.

- "Трабзонспор"да сиз афсона бўлгансиз. У ерга мураббий сифатида қайтиш қандай бўлган?
- Бизни қаерда севишса, ўша ерда бўлишни истаймиз. Трабзонда мени, укам Арчил ва оиламни қаттиқ ҳурмат қилишади. Бир томондан бу - юқори мотивация, бошқа томондан эса катта масъулият. Мухлисга эса доимо натижа керак. Ўша пайтда клубда жуда катта молиявий муаммолар бор эди: футболчилар олдидаги қарз 800 минг долларга яқинлашиб қолганди. Афсуски, натижа кўрсатишнинг имкони бўлмади. Шукурки, у ерда унчалик омадли ишлай олмаган бўлсам ҳам, кетаётганимда одамлар аэропортга мен билан хайрлашгани чиқишганди. Ҳозиргача ҳам улар клубни қўллаб-қувватлай олмагани учун биздан узр сўрашади.

- "Пахтакор" мураббийисиз. Бу қандай амалга ошди?
- Алишер Усмонов орқали мен "Пахтакор" эгаси Бобур Шодиев билан танишиб қолдим. Тошкентга учиб бордим ва барчасини ўз кўзим билан кўрдим. Шунга амин бўлдимки, бу ерда футболда ишлаш ва уни ривожлантириш учун етарлича шароитлар яратилган. Улар билан бир неча бора учрашдим ва шартнома имзоладик.

- Бу сиз учун ортга ташланган қадам бўлмадими?
- Ортга қадам ташлаш - мотивацияни йўқотиш дегани. Мураббий ишлашни истагани - сиз учун ёмон ишдек кўринадими? Асосийси - ўз қобилиятингни яхшилаб, олдинга қараб интилавериш керак. Шундай ўйнаганман ва шундай ишлайман. "Пахтакор"да ишлаш менинг иштиёқимни ўлдираётгани йўқ. "Барселона" ёки "Реал"ни бошқарсам ҳам шундай катта иштиёқда ишлайман.

- Қишда клуб Эрен Дердийок билан шартнома имзолади. Бунга қандай эришдингиз?
- У билан яхши таниш бўлсам-да, кўп гаплашишга тўғри келди. Биринчи навбатда у ўз оиласидан ташвишланди: унга ва оиласига ҳар томонлама қулай бўлиши керак эди. Туркияда у сўнгги пайтларда деярли ўйнамаётганди. Шундай пайтда футболчи бир қарорга келиши керак: у ёки футболчи ёки шунчаки пул учун келган бизнесмен йўлини танлаши лозим бўлади.. У термасига қайтишни, Европа ва жаҳон чемпионатларида ўйнашни истади. Менимча "Пахтакор"га ўтиш ва Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш - яхши имконият.

- Дердийок йилига 1,5 млн евро маош олар экан. Абедайорнинг трансфери қай тариқа барбод бўлди?
- Аслида Дердийок 2 баравар кам маош олади. Адебайор айнан шунча сўрагани учун у билан келиша олмадик. Декабрь ойида унинг қизи яшайдиган жойда у билан Лондонда кўришгандим. Эммануэлни Тошкентга олиб келиб, ўз кўзи билан кўришига ҳам келишиб олгандик. Бироқ айрим пайтларда пулдан-да муҳимроқ нарсалар бўлади: футболчининг яшаши, машғулот қилиши ва ўйнаши... Якунда келиша олмадик - у кўп учишни ёқтирмас экан, баъзида бундан қўрқишини ҳам айтганди.

- "Пахтакор"нинг мақсадлари қандай?
- Осиё Чемпионлар лигасини ютишни ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўйнашни истаймиз. Ўзбек футболчилари Европанинг топ-клубларида кўриниш бериши тарафдоримиз. Буларга эришиш учун доимо клубнинг асоси бақувват бўлиши керак, биз ҳам шундай халқаро жамоа тузмоқчимиз. Мен билан Туркия, Греция, Ўзбекистон ва Голландиядан келган мураббийлар ишлашмоқда. Биз ўзимизнинг playbook - янгича фалсафамизни яратяпмиз.

- Уч йилда бронза, кумуш, ўтган мавсумда эса 20 очколик фарқ билан олтин медалларга эга чиқдингиз. Нима сабабдан жамоа ҳали ҳам пик ҳолатида эмас?
- Нима, пик ҳолатда бўлиш учун доим совринлар ютиш керакми? Ҳа, кўплаб совринларни қўлга киритдик, аммо ҳакамнинг финал ҳуштагидан кейин ўйин архив бўлиб қолади. Клубнинг асоси энди яхшиланмоқда: янги стадион, база, академия қурилмоқда. Дунёнинг кўплаб топ-клублари билан ҳамкорлик қиладиган Бельгиянинг "Double Pass" компанияси билан шартнома имзоладик. Клубнинг ўсиши учун уларга катта маблағ тўлаяпмиз.

- Олдинроқ сиз ўзбек футболчилари орзу қилишни билишмайди дегандингиз.
- Нима учун улар топ-клубларда ўйнашни орзу қилишмайди? Улар орзу қилишмайдими - демак ўйнашмайди ҳам. Агарда Грузияда ёш болакайга қайси жамоада ўйнашни истаётганини сўрасанг, у Европанинг топ-клуби номини айтади. Ўзбекистонда шундай савол берсанг - араб мамлакатлари ёки Осиёнинг қайсидир жамоаси номини эшитасан. Ўзбекистонда 35 миллион аҳоли бор, уларнинг бирортаси Европанинг топ-клубида ўйнамайди. Сўнгги 3 йилда футбол даражаси ўсди, кўплаб иқтидорли футболчилар пайдо бўлди. Россиядаги энг яхши ҳужумчи ўзбек бўлиб тургани бўлаётган ишлар самараси деб ўйлайман.

- Ўзингизнинг орзуйингиз қандай?
- Яқиндагина Янги йил арафасидан олдин... Нима деяпман, ҳозир май, у энди яқиндагина эмас... Ҳаёт биздан 2 ойни тортиб олди, бирини қарзга бердик - у қачондир буни қайтаради.

Футболчининг орзуси қандай ушалганди: Тбилисининг "Динамо"сида, Грузия термасида, Европада фаолият олиб бориш. Голлар, рекордлар ва ҳоказо. Мураббий сифатида ҳозирча ўзимга бирор орзу қилганимча йўқ. Менимча бунга ҳали эрта. Бунинг учун жуда кўп ишлаш керак.

- "Зенит"га қарши ўйин сизга даҳшатли тушлар бермадими?
- Бунақаси доим ҳам бўлавермайди: 3:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, 20 дақиқадан кейин 3:4 бўлди. "Маккаби" Европа лигасининг гуруҳ босқичида 3 марта ўйнаган, шуларнинг бирини менинг қўл остимда ўтказганди. Яхши ўйнаган бўлсак-да, бироз хафа бўлгандим. Шунчаки бир неча кунлар давомида қилинган меҳнатни осонгина бой бердик.

Ўйиндан кейин футболчилар унчалик ҳам хафа бўлишмаганини сездим. Барча мухлислар "Зенит" бизни осонлик билан мағлуб этади деб ўйлашганди, бироқ ҳисоб улар ўйлаганичалик бўлмади. Кийиниш хонасига кирганимда барчанинг қўлида телефон: инстаграм, расмлар. Эртаси куни эса футболчиларга бу борада тушунтиришлар бердим, менимча бу уларга дарс бўлиши керак эди.

Учрашув якунланганидан сўнг Луческу фаолиятида бундай ҳолат бўлмаганлигини айтганди. Менда ҳам. Ёдимда Трабзонда "Фенербахче"га биринчи бўлимдан кейин 4та гол урдик, ўйин эса 4:3 ҳисобида якунланганди. ўйиндан кейин трибуналарда идеал тозаликни кўрдим: барча ахлат бизнинг томонга учганди. Гарчи ғалабага эришган бўлсак-да, мухлисларга иккинчи бўлимда ўйин бобида ютқазганимиз ёқмаган.

- 2010 йили Дик Адвокат сизни Россия термасидаги фаолиятида ёрдам беришга чақирганди. Сиз эса ўшанда: "Бизнинг давлатларимиз ўзаро жуда кўп бир-бирига оғриқ берган", деб розилик бермагандингиз. Ҳозир шундай таклиф бўлса нима қилардингиз?
- Ҳозир ҳам йўқ дейман. Ерларимизни бизга қайтариб беришмаган. 2008 йили оилам Тбилисида, болаларим Батумида бўлишганди. Ёдимда, жуда ҳам қўрқинчли ҳаёт кечиргандик. Буни унутиб бўлмайди. Клубда ишлаш - бу бошқа нарса, терма эса умуман ўзгача. Мен сиёсатни ўз ҳиссиётларим билан адаштирмайман, бу танловни танлашда халақит қилади.

Ҳатто жаҳон чемпионатига бора олмаганман. Грузия учун виза шарт эмас, Россияга эса керак. Олдимизда кўплаб ҳужжатларни йиғиш талаб этиларди, элчихонама элчихона югуриш кўплаб вақтни оларди. Шунчаки чипта олиш учун кўп нарсаларни расмийлаштириш керак бўлганди. Биз эса мундиални кўриш учун боришни истагандик.

2002 йилдан буён Москвада бўлмагандим. Фақатгина февраль ойида "Спартак"ка қарши ўйинда у ерга бордим. Барчаси супер бўлди: Москва ҳам, об-ҳаво ҳам. Мағлуб бўлганимиз аламли бўлди. Бироқ 18 йил ўтиб у ерга ташриф буюриш ва туғилган кунни нишонлаш ажойиб ҳолатга айланганди.

- Фаолиятингиз давомида Россиядан неча бора таклиф олгансиз?
- 2016 йили "Краснодар" раҳбарияти билан учрашганман. Шунчаки гаплашдик. Улар бир неча номзодни кўриб чиқишаётганди, бироқ якунда бошқаларнинг фойдасига қарор чиқарилди.

- Грузия термасига тез-тез чақириб туришадими?
- Бир неча бора таклифлар бўлган, бироқ бунга рад жавобини берганман. Биринчиси футболчилик фаолиятимни якунлаганимда бўлган. Ўшанда термада ишлашни жуда ҳам истаганман, аммо тажрибам йўқ эди. Шундан кейин Ван Галга ёрдамчи бўлиш таклифи келиб тушди, ундан кўп нарсаларни ўргандим. Термада менинг дўстларим ўйнарди. Бундай шароитда мураббий бўлиш тўғри қарор эмасди.

Иккинчиси Цхададзе федерация билан шартнома имзолаш борасида келиша олмаганида келиб тушган. Менга унинг ўрнини эгаллашни таклиф қилишди, аммо бу чиройли ҳолат бўлмасди. Якун яхши бўлди: Вайссни чақиришди, у кўплаб ўйинларда ғалабага эришди. Умид қиламанки, у термани Европа чемпионатига олиб чиқади.

- Сиз Грузия термаси бош мураббийидан кўра давлат бош министрига осонроқ деб айтган экансиз.
- Албатта! Иқтисодиёт ва сиёсатда сенинг ҳар бир қадамингни муҳокама қилишмайди, футболда эса сен энг яхшиси бўлишинг керак. Футболчи голлар уриши керак - мураббийи билан муштлашиши эмас. Тўп тепмасдан бир жойда ўтирсам, кимнинг кўзига кўринаман?

- Сизда сиёсий кўникмалар борми?
- Йўқ. Менда Грузия фуқароси амбициялари бор: демократик давлатда яшаш, у ернинг қонунларига амал қилиш, одамларга ҳурматда бўлиш, ўғрилик, қотиллик қилмаслик керак. Қўшни давлатлар: Россия, Озарбайжон, Арманистон ва Туркия билан ҳамжиҳатликда яшаш. Давлатни биздан олдин кўрганлар, биздан кейин ҳам кўришларини истаймиз. Бунинг нимаси қийин? Грузиянинг аҳолиси 4 миллионга ҳам етмайди. Биз ўз давлатимизни жаннатмакон қилишимиз керак, сиёсат билан шуғулланадиган одамлар етарлича.

- Дўстингиз Каха Каладзе ҳам сиз айтган ишларни қила оладими?
- У жуда иқтидорли, харизматик, юқори амбицияларга эга сиёсатчи. У жуда кўп нарсаларга эришган ва айни дамда Грузиянинг энг яхши сиёсатчиларидан бири. У футболчилигида ҳам характерли ва тартибли бўлган. Одамлар футболчилар катта ҳаётда ҳеч нимага эриша олмайди деб ўйлашади, бироқ бу инкор қилинаётганини кўриш жуда ёқимли.

Лекин ёлғиз инсон ҳеч нимани эплай олмайди. "Роз революцияси"дан кейин кўп нарса ўзгарди. Янги ҳокимият қонунларни қайта қабул қилаётган пайтда бутун давлат уларга ёрдам берган. Шундан кейин қулайликлар пайдо бўлди: катта-катта бинолар қурилди, Европанинг исталган нуқтасидан осонгина бориш мумкин бўлди, визасиз режим иш бошлади. Натижа - йилига 9 миллион турист Грузияга ташриф буюрмоқда.

Буларнинг барчаси босқичма-босқич амалга оширилди. Майя Панжикидзе (Грузиянинг 2012-2014 йиллардаги премьер-министри) Евроиттифоқ билан визасиз режим борасида келишувга имзо чекди. 5 йил олдин Грузияни банан республикаси сифатида кўришарди, ҳозир эса биз Европанинг энг олди давлатларидан бири бўлиб олдик.

- Грузияга тез-тез бориб турасизми?
- Кам. Асосий вақтимни ишга сарфлайман. Кичик таътил олсам, Истанбулга оиламни кўргани бораман. Туркияга энди кўчиб борган пайтимизда болаларим мактабга чиқишганди. Ўша вақтларда Тбилисида халқаро мактаблар йўқ эди. Шу боисдан у ерда қолишни истамадик. Истанбулда эса кўп нарсаларни кўрдик. Янги йилда ва ёзда вақтни Грузияда ўтказишга ҳаракат қиламиз.

- Истанбулда коронавирус борасидаги ҳолат қандай?
- Сўнгги пайтларда барчаси яхши томонга ўзгаряпти:  касалланаётганлар камайиб, тузалаётганлар сони ошмоқда. Тенденция шундай давом этса, май ойининг охирларига қадар барчаси якунланиши мумкин. Гарчи кўчаларда тақиқ бўлса-да, ҳозирда одамлар кўчада сайр қилишяпти.

- Карантинда вақтни қандай ўтказяпсиз?
- Ақлдан озай деяпман. Барча сериалларни томоша қилдим: банк ўғриликлари, отишмалар, севги, айрилиқ... Ўқияпман, ўғлим билан теннис, футбол ўйнаяпмиз. Кўнига 400дан ошиқ пресс қиляпман, ҳеч нима ўзгармаяпти. Қанча ҳаракат қилсам қорним катталашиб кетмайди? (кулади)

- Овқатланишга катта эътибор бериш керак экан.
- Ҳозир ким бунга қараб ўтирибди. Бир ярим ойдан буён уйдамиз. Ошхонага кириб, исталган нарсани тановул қиляпмиз. Оладьи, қуймоқ, хачапури... Еяпмиз, ётяпмиз.

- Рекламада суратга тушиш борасида тез-тез таклиф тушадими?
- Бекхэм каби кўп эмас. Голландияда бир, Грузияда икки, Туркияда 3 марта.

- Рад жавобини берган вақтларингиз ҳам бўлганми?
- Асосан рад жавобини бераман. Агарда бирида суратга тушсам, кўп ўтмай уларнинг ашаддий рақобатчисидан ҳам таклиф тушади. Уларнинг пулларини олиб, тиржайиб суратга тушавериш ҳам ёқмайди. Ҳамма гап принципда.

- Агарда буни Иван Ургант ўқиганида кулиб юборган бўларди.
- Ваня - ажойиб инсон, унга мумкин. Унинг касби меники билан фарқ қилади. У илк навбатда санъаткор, у учун бу ҳаёт: аввалига бандит ролини ўйнайсан, кейинчалик полициячи бўласан. Агарда у "Apple" ташкиллаштирган концертда қатнашса, кейинчалик "Samsung" концертида ҳам иштирок этиши керак бўлиб қолади. Бунга қандай қилиб рад жавобини бериш мумкин?

- Амакингиз Вахтанг Кикабидзенинг ишлари қандай?
- Барчаси яхши. Олти йилдан буён у даволанаётган бўлса-да, концерт беришда чарчамаяпти. У Тошкентда концерт берганида кўзларимдан ёш келганди. Икки томонлама фахрлангандим ўшанда: у менинг амаким, у менинг ватандошим...

Миржалол Норматов таржимаси

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика