Latest news

17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  1 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  5 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  4 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  10 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  15 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  10 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  14 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  36

"Шўртан" йиғинига "Бунёдкор", АГМК, "Навбаҳор" ҳамда "Бухоро"дан футболчилар бориб қўшилди News

"Шўртан" йиғинига "Бунёдкор", АГМК, "Навбаҳор" ҳамда "Бухоро"дан футболчилар бориб қўшилди

Tags :  "Шўртан"
“Машъал” билан ўтказилган назорат учрашувидан сўнг (2:2), “Шўртан” жамоаси тайёргарлик жараёнларининг иккинчи босқичини якунлади.

Мазкур ўйиндан кейин футболчиларга бир неча  кунлик хордиқ берилганди. Эндиликда “оқ бўрилар” машғулотларни 24 январдан Ғузордаги ўз қароргоҳида давом эттиришмоқда.

Янги мавсум учун тайёргарлик айни қизғин палласида. Эркин агент мақомидаги футболчилар иқтидорларини намоён қилган ҳолда футбол клублари орқали сараланиб олинмоқда.

Анъанага содиқ қолган ҳолда “Шўртан” футбол клуби ҳам тайёргарлик жараёнини бошлаганидан буён асосий эътиборни малакали футболчиларни саралаб олишга ва уларнинг жисмоний ҳолатига қаратган.

Мураббийлар штаби селекция ишларини давом эттириб, таркибни шакллантиришга ҳаракат қилишмоқда.

"Шўртан" сафига яна бир қатор ўйинчилар келиб қўшилди. Булар: Даврон Исоқов - ҳужумчи  (“Бухоро”), Нодирбек Абдуҳолиқов - қанот ҳимоячиси (АГМК), Фарҳод Имомов - ҳимоячи (АГМК), Абдувоҳид Шарипов - ҳимоячи (“Навбаҳор”) ва Акобир Қаюмов - дарвозабон (“Бунёдкор”).

Режа бўйича, 29 январь куни Ғузорнинг БЎСМ майдонида  навбатдаги синов назорат учрашуви доирасида вакилларимиз Самарқанднинг “Динамо” футболчилари  билан баҳс олиб боришади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика