Latest news

11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  8 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  16 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  37 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  96 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4

"Шўртан" - Робин Гудми? News

"Шўртан" - Робин Гудми?

Робид Гудни ҳаммамиз эшитганмиз. У ҳақида кинолар кўрганмиз, ҳикоялар ўқиганмиз.

Робид Гуд - инглиз халқи қаҳрамонларидан бири бўлиб, у асосан қароқчилик билан шуғулланган. Энг катта қилган иши бойликни бойлардан ўғирлаб камбағалларга тарқатган.

Робин Гуднинг футболга нима алоқаси бор дерсиз? Бор экан, бўлганда ҳам "Шўртан" Робин Гуд тимсолини ўзбек футболига сингдира олди. Гап шундаки, ғузорликлар бу йил олий лигада жуда ғалати ўйин намойиш этишмоқда.

Ҳозирда бу жамоа 12та ўйиндан сўнг 12 очко жамғарган ҳолда 13-ўринда бормоқда. "Шўртан" тўртта ўйинда ғалаба қозонган ва 8 та беллашувда мағлуб бўлган, ҳали дуранг ўйнамаган. Тўплар нисбати 11-17.

Қизиғи шундаки, "Шўртан"нинг барча ғалабалари уйдаги учрашувларда қўлга киритилган. Ғузорликлар уйда "Локомотив", "Пахтакор" "Нефтчи", "Бунёдкор" каби номдор клублардан устун келган-у, бироқ "Машъал", "Қўқон-1912" жамоаларига ютқазиб қўйган. Жамоа кеча ўз майдонида яна мағлуб бўлди.

Ўз майдонида "Нефтчи" ва "Бунёдкор"ни 1:0 ютган жамоа, "Локомотив"дан 2:0, "Пахтакор"дан эса 3:0 ҳисобида устун келган. Ва энг муҳими, "Шўртан" ғалаба қозонган ўйинларда дарвозасидан гол ўтказиб юбормаган.

"Шўртан" кеча "Олмалиқ"қа қарши баҳс олиб бориб, 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Ўйиндаги ягона гол Дилшод Жўраев томонидан киритилди. Жамоа мураббийларининг айтишича, ўйин анча зерикарли кечган ва битта гол баҳс тақдирини ҳал этган. Дарвоқе, кечаги ғалабадан кейин "Олмалиқ"нинг кетма-кет мағлубиятсиз серияси саккизта ўйинга етди.

"Шўртан"га келсак, бу жамоа номдор клублардан очко олишга оляпти-ю, лекин ўртамиёналар билан ўйинда ютқазиб қўйяпти. Қандай қилиб уйда "Локо", "Пахтакор", "Бунёдкор"дан устун келган жамоа "Машъал", "Қўқон-1912" ва "Олмалиқ"қа ютқазиб қўйиши мумкин, ҳайронмиз. Эҳтимол буларнинг бари ўйинга бўлган ёндошув ҳамда руҳият билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, ғузорликлар кучлилардан очко олиб, ўзи қатори жамоаларга очко беришда давом этяпти. Бир сўз билан айтганда, Робин Гуд мисоли ҳаракат қилмоқда.

Х.Холиқов.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика