Latest news

10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  8 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  0 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  7 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  26 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  8 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  11 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  8 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  13

"Шўртан" клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳамкорликни давом эттириш мақсадида меморандум имзолади News

"Шўртан" клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳамкорликни давом эттириш мақсадида меморандум имзолади

"Шўртан" ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўзаро ҳамкорликни давом эттиради.

Ҳабарингиз бор, "Шўртан" профессионал футбол клуби, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан икки йилдан буён профессионал футболчиларни тайёрлаш бўйича ишлаб келмоқда. Бу бўйича шартнома имзолаган. 

"Шўртан" футбол клуби, Ўзбекистон футбол ассоциацияси  ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси доирасида ташкил этилган Про лига баҳслари ҳамда Ўзбекистон Кубоги ўйинларида муносиб иштирок этиб келмоқда. Бунинг учун маҳаллий, иқтидорли футболчилар хизматидан кенг фойдаланиб келиняпти.

Бугун "Шўртан" таркибида Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари бўлган Асадбек Самариддинов, Ойбек Жонибеков ва Чориёр Турсунқулов тўп тепмоқда.

Шунингдек,  ЎзПФЛнинг U-19 чемпионати иштирокчи бўлган "Шўртан" U-19 жамоасида ҳам Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академия тарбияланувчиларидан ўн бир нафари мавжуд. Демак, ўзаро ҳамкорликдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор.

"Шўртан" футбол клуби ҳамда Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси билан келгуси ҳамкорликда янги номлар ва маҳоратли футболчилар кашф этилади деган умиддамиз. 

"Шўртан" профессионал футбол клуби ва Қашқадарё вилояти болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўзаро ҳамкорликни ўзайтириш мақсадида меморандум имзолади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика