Latest news

00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  3 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  1 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  8 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  35 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  12 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  26 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  266 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  6 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1 19:50Расман: "Барселона" ҳимоячиси "Эльче"га ўтди  0 19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  39 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  28 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  3

“Шўртан” ФКнинг "Малибу", "Ласетти", "Матиз" ва автобуси МИБ томонидан хатланди News

“Шўртан” ФКнинг "Малибу", "Ласетти", "Матиз" ва автобуси МИБ томонидан хатланди

Про Лига вакили Ғузорнинг “Шўртан” клубига Мажбурий ижро бюроси томонидан чора кўрилди.

Бу ҳақда Телеграмдаги “Qarshiliklar” (t.me/Qarshiliklar_Rasmiy) канали Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғига таяниб хабар бермоқда.

“Шўртан профессионал футбол клуби” Қарши туманлараро иқтисодий судининг 7.09.2019 йилдаги ижро варақасига асосан 110 миллион 663 минг 983 сўм ҳамда 27.09.2019 йилдаги ижро варақасига асосан 358 миллион 344 минг 988 сўм, жами салкам 470 миллион сўм солиқдан қарздорлиги мавжуд эди.

Огоҳлантиришларга қарамасдан, клуб қарздорликни бартараф этмагач, Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан мажбурий тартибда ундириш белгиланди.

Жорий йилнинг 17 декабрь куни клуб раҳбари бошқарувидаги Малибу ва Ласетти ҳамда клубга тегишли бўлган Матиз русумли енгил автомашиналар ҳамда автобус хатлаб олинди.

Агар клуб   Бюро томонидан белгиланган муддатда қарздорликни бартараф этмаса, бу автомашиналар сотувга қўйилиб, тушган маблағ орқали қарздорликни қоплаш чоралаши кўрилади” дея хабар бермоқда Телеграм ижтимой тармоғидаги “Qarshiliklar” (https://t.co/U205kdGpuT)  канали.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида клубга - бир неча йиллар "Насаф"да ишлаган Шамил Ярулин бош менежер, "Насаф"нинг собиқ сардори  Ботир Қораев бош мураббийи этиб тайинланганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Аммо кейинчалик клуб матбуот хизмати клуб расмий сайтида ушбу хабарлар асоссиз эканлиги ҳақида (http://fcshurtan.uz/?p=9942 ) расмий баёнот берганди.

Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика