Latest news

13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  5 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  8 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  7 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  5 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  16 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  19 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5

"Шўртан" дарвозабони: "Муаммо — аксар ўйинчиларимизнинг ёшлиги" News

"Шўртан" дарвозабони: "Муаммо — аксар ўйинчиларимизнинг ёшлиги"

Про-лиганинг 7-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Акмал Раҳимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Акмалжон, бугунги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Бугун кучли рақибга қарши ҳаракатландик. Захира ўриндиғимиз тор бўлганлиги туфайли жамоамиз футболчилари бир неча ўйиндан бери алмаштиришларсиз ўйнаб келмоқдалар. Майдон ҳам бизга озроқ ноқулайлик туғдирди. 

- Биринчи гол узоқ масофадан йўлланган зарба эвазига урилди. Бу сиз учун кутилмаган ҳол бўлдими?

- Йўқ, бу кутилмаган зарба эди. Тўп футболчиларнинг орасидан ўтиб келгани туфайли йўналишни аниқ пайқаш қийин бўлди.

- Захира ўриндиғи тор бўлиши сизга ва жамоадошларингизга қандай қийинчиликларни юзага келтирмоқда?

- Қийинчилик бор, лекин жудаям юқори даражада деб ўйламайман. Биздаги муаммо жамоамизнинг аксарият футболчиларининг ёш экани. Уларга тажриба етишмаяпти. Секин-секин ўйинлар давомида малака тўплаб борамиз.

- "Шўртан" мухлисларига нималарни айтган бўлардингиз?

- Уларга бизни қўллаб-қувватлаб келишаётганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Насиб бўлса, навбатдаги ўйинларда ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика