Latest news

14:24Нодирхон Неъматхонов: "Биринчи турда хавотир бўлиши табиий. Молиявий муаммоларга буткул ечим топилади деган умиддаман"  0 14:06"Барселона" "Арсенал" ҳужумчисининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 13:34"Челси” собиқ ҳимоячиси Зума БААнинг "Ал Васл" клубига ўтди  0 13:01"Манчестер Юнайтед" Маунтни сотишга тайёр  1 12:36Ямал фаолиятидаги илк хет-трикини қайд этди. У Ла Лига ўйинида учта гол урган "Барса" тарихидаги энг ёш футболчи  2 11:56Ройс “Лос-Анжелес Гэлакси” билан шартномасини узайтирди  1 11:27Чалханоглу "Интер"ни тарк этиши мумкин  0 11:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония ва АҚШ билан ўйнайди  0 10:42Мирзаевнинг қайтиши, дебют голлар ва "темирйўлчилар" ғалабаси — "Локомотив" - "Сурхон" учрашувидан галерея  0 10:07"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  0 09:40"Барселона" Маркус Рэшфорд келажаги борасида бир қарорга келди  2 09:13"Локомотив" легионери биринчи турдан сўнг жароҳат олди  0 08:45Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон" 3:1  1 08:45"Реал" етакчилари "Манчестер Сити"га қарши учрашувда майдонга тушмайди  7 08:35Суперлига. "Динамо" – "Навбаҳор" 1:2  2

"Шўртан" да тайёргаpлик авжида News

"Шўртан" да тайёргаpлик авжида

Шу кунларда Ғузордаги ўз қароргоҳида иккинчи давра ўйинларига тайёргарлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоаси 17 июль куни Қарши шаҳрида
вилоятимизнинг олий лигадаги яна бир вакили – “Насаф” билан ўртоқлик назорат учрашувида майдонга тушишади. Ушбу учрашув Зоир Тўрақулов шогирдлари учун ўзига хос синов вазифасини ўтаб беради. Айнан ушбу учрашувда ғузорликлар устози ўз қўли остидаги йигитларни жиддий кўрикдан ўтказиб олишни режалаштирмоқда.

Шундан сўнг, жамоа Тошкентга йўл олади. 19 июль куни “Шўртан” футболчилари ЎФФ қошида фаолият кўрсатаётган “Футбол-Мед”да  тиббий кўрикдан ўтишади. Бош мураббийнинг фикрларига қараганда, шу орада йигитларга икки кунлик дам берилади ва Ғузорда қисқа йиғин давом эттирилади. Иккинчи давра учун олиб борилган йиғин Тошкентда якун топади. “Оқ бўрилар” 25 июлдан эътиборан пойтахтдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тўпланишади. Маълумки, 4 августдан олий лига иккинчи давра ўйинлари бошланади. “Шўртан” Фарғона сафарига айнан Тошкентдан йўл олади.

Қаршида ўтказиладиган ўртоқлик учрашувидан ташқари Зоир Тўрақулов шогирдлари пойтахт йиғини давомида яна икки бор майдонга тушишлари кўзда тутилган. Рақиб жамоалар тўғрисида бироз кейинроқ хабар қиламиз. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика