Latest news

20:34Шерзод Жўраев: "Мен ҳар доим бор маҳсулотдан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан"  0 20:14Суперлига. "Динамо" "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга кўтарилиш имкониятини бой берди  25 20:08Суперлига. "Андижон" муҳим ғалабага эришиб, хавфли ҳудуддан узоқлашди  15 19:50Ямаль: "Мухлисларнинг "Камп Ноу"да қўллаб-қувватлаши жамоа учун муҳим омил бўлади"  2 19:22"Нима бўлишининг фарқи йўқ, биз жаҳон чемпионатини ютиб бўлдик" ёхуд орзулар ороли энди мундиалда  0 18:53Туркиялик футболчи "Гарри Поттер" услубидаги гол нишонлаши учун судга берилди  1 18:20Испанияда Ямалга мукофот топширилди  3 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  11 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   5 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  3 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  26

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов "Зомин" билан ўйиндан кейин нималар деди? News

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов "Зомин" билан ўйиндан кейин нималар деди?

"Шўртан" Про лиганинг иккинчи турида "Зомин"га мағлуб бўлди.

Мазкур учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида "Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб берди.

"Ўйин оғир ўтди. Чунки, ўн киши бўлиб ҳимояланиш осон эмас. Рақиб голларни асосан стандарт вазиятдан урди. Боллар озгина диққатни йўқотиб қўйди. Охиригача курашишга ҳаракат қилдик. Ҳимоячиларнинг хатоси сабаб учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. 

Қизил карчтока қай даражада таъсир қилди? Футболчилар ҳам тўлиқ спорт формасида эмас. Шунинг учун ўн киши бўлиб қолиб кетиш қийин албатта. Жиззах ва Қашқадарё иқлими ўртасида фарқ бор. Шу боис футболчиларга бу ерда ўйнаш қийинчилик туғдирди. Биринчи сариқ карточка берилган вазиятда ҳакам озгина шошиб қарор чиқарди. Бу вазиятда жарима зарбаси билан ҳам чекланса бўларди. 

Ҳакамга беш баллик тизмда қандай баҳо бераман? Ҳакамларни баҳолаш бизни ишимиз эмас. Шундай бўлсада, футболимиз ривожи йўлида футболчилар, мураббийлар, мутахассислар, журналистлар қанчалик ҳисса қўшаётган бўлса, ҳакамларнинг қўшаётган ҳиссаси ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этади. Ўйинни қайта кўриб чиқамиз, таҳлил қиламиз. Лекин, ҳакам ўйинни бошқаришда кўп хатоларга йўл қўйди. 

"Шўртан"да аввалги  қарздорликлар бор. Лекин, ҳозирда клубни жамоа олида  қарзи йўқ. Мавсум бошида клуб томонидан бериладиган маошга рози бўладиган футболчиларни йиғганмиз. Бир қатор футболчиларни таклиф қилмоқчи эдик. Уларни маоши баланд бўлгани учун олиб кела олмадик",- дейди Асрор Алиқулов.



Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика