Latest news

20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  36 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  0 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  3 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  2 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  1 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  14 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  4 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  16

Шомуродовнинг агенти: "Рома"га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси. Моуринью у билан яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди" News

Шомуродовнинг агенти: "Рома"га ўтиш Элдорнинг ўз меҳнати ва ҳаракати самараси. Моуринью у билан яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Рома" клуби билан 2025 йил охирига қадар шартнома тузди.

Россиянинг "Спорт Экспресс" нашри Шомуродовнинг агенти Герман Ткаченко билан суҳбатлашди.

- "Рома" Шомуродов билан шартнома тузилганини эълон қилди. Бу ўтиш ҳақида нима дея оласиз? Четдан қараганда бу эртакка ўхшайди: оддийгина ўзбек йигити топ-клубда.

- Шомуродовнинг "Рома"га ўтиши - эртак эмас. Бу 90 фоиз Элдорнинг машаққатли меҳнати ва қобилияти, қолган 10 фоиз эса биз шунчаки ўз ишимизни сифатли бажардик. Албатта, бу Элдорнинг ўз меҳнати, қобилияти ва ҳаракати самараси. Бу А сериядаги 10 ой ичида урилган 8та гол билан чекланмайди. У жамоа учун ҳам ўйнади, шерикларига вазиятлар яратишга уринди. Ишга ва инсонларга бўлган муносабати ҳам муҳим ўрин тутади. Қисқа вақт ичида уни "Женоа"даги футболчилар, база ва клубдаги ишчилар, минглаб мухлислар яхши кўриб қолишди. Умуман олганда, А Серия уни жуда яхши қабул қилди. Қишки трансфер ойнаси вақтидаёқ журналистлар ва топ-клублардан бўлган қўнғироқлардан билиб олдик.

- Қачон ва қандай қилиб "Рома"нинг қизиқиши пайдо бўлди?

- Миш-миш эмас, жиддий қизиқиш тахминан 3 ҳафта олдин пайдо бўлди. "Женоа" бизга Рим клубидан қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумот берди ва бу ҳақиқат эди. Бунга қадар барчаси миш-миш эди.




- "Рома"нинг қизиқиши ҳақида эшитганида Элдорнинг биринчи реакцияси қандай бўлди?

- Биз унга шундай вариант борлиги айтганимизда: "Охо. Бу ростми?" деди. Ўша пайтда у "Женоа" сафида йиғинда эди. У билан ёзги трансфер ойнаси вақтида бошқа давлатга кўчиб ўтмаслиги борасида айтдик, шунда ортиқча асабийлашиш бўлмасди. "Женоа"га фақат клубни ҳам, футболчини ҳам қониқтирадиган жиддий таклиф бўлсагина трансфер амалга ошиши мумкинлиги ҳақида айтдик. Мана бу амалга ошди.

- "Рома"да ҳозир Жозе Моуринью ишламоқда. Элдор у билан суҳбатлашдими?

- "Женоа"нинг рухсати билан улар телефон орқали гаплашишди. Жозе ундан ҳолати, кайфияти ҳақида сўради. "Рома" айни пайтда Португалияда йиғин олиб бормоқда, Элдор у ерга учиб боргач, Жозе базада уни қарши олди ва кулиб яна бир бор расмга тушишга тайёрлигини айтди: бир неча йил олдин улар Москвада учрашиб қолишган ва расмга тушишганди. Умуман, барчаси ижобий руҳда ўтди.

- Бу кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарами?

- Йўқ, бу тўлақонли трансфер", - дейди Ткаченко "Спорт Экспресс" нашрига. 

Rating: +105   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика