Latest news

08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  3 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  33 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7

Шомуродов терма жамоага ихтиёрига келиш учун ўз ёнидан 4 миллион сўм сарфлаган пайтлар ҳам бўлган экан News

Шомуродов терма жамоага ихтиёрига келиш учун ўз ёнидан 4 миллион сўм сарфлаган пайтлар ҳам бўлган экан

«Ростов» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг вакили Қаҳҳор Мўминов Sports.ru сайтига берган интервьюсида қизиқ маълумотни айтиб ўтди.

Унга кўра Шомуродовни Москва шаҳрида доим ҳам танишмас экан.

«Баъзида терма жамоа ўйинларига Шомуродов Москва орқали учарди. Элдорнинг бели оғриётганди, аксига олиб терма жамоа унга эконом класс учун чипта юборган.

Бизнес классда учиш учун чиптани ўзгартирмоқчи бўлиб қанча қўшимча пул тўлаши кераклигини сўраганда унга жавобан: "28 минг рубль. Сизда пул борми?" дейишганди.

Ҳа, Москва мана шундай бешафқат. Ростовда эса 5 дақиқа кўчада юрса селфи ёки автограф сўраб келадиганлар кўплаб топилади», – дейди Мўминов.

Маълумот учун, 28 минг рубль тахминан 4 миллион сўмга ва 435 долларга тенг.


Rating: +91   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика