Latest news

18:46"Манчестер Сити" — "Вест Хэм". Таркиблар маълум  0 17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  4 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  11

Шомуродов: "Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз" News

Шомуродов: "Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз"

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарликни бошлади.

Бугундан Тошкентда йиғинга киришган терма жамоамиз ихтиёрига легионерларимиз ҳам келиб қўшилмоқда. Италиянинг "Кальяри" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бўлажак ўйинлар олдидан фикрларини билдириб ўтди.


- Терма жамоа йиғини бошланди. Муҳим учрашувлар олдидан тайёргарлик қандай кетмоқда?


- Кайфият яхши. Расмий ўйинлар бошланмоқда. Расмий учрашувларда нимага қодир эканлигимизни билиб оламиз. Барча тайёр.


- Рақибларимиз Туркманистон ва Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз. Ўзингиз ҳам ушбу терма жамоаларга қарши кўп маротаба ўйнагансиз. Туркманистон терма жамоаси дарвозасига гол ҳам ургансиз.


- Иккала рақибга қарши ҳам бир хил тайёргарлик кўрамиз. Туркманистонга қарши сунъий майдонда ўйнаймиз. Терма жамоа йиғинидаги "Пахтакор" футболчилари билан сунъий майдон ҳақида гаплашдик. Майдон бўйича саволлар бор. Биринчи учрашувда ғалаба қозониш жуда ҳам муҳим.


- Клубдаги фаолиятингиз ҳақида гапириб ўтсангиз.


- Жамоамда ҳаммасида жойида. Секин асталик билан оптимал формага қайтмоқдаман.


- Мексикага қарши кечган учрашувда терма жамоа шифокорлари сизга сунъий майдонда ўйнамасликни маслаҳат берган эди. Туркманистонга қарши кечадиган учрашув жаҳон чемпионатига саралаш баҳси бўлгани учун майдонга тушасизми?


- Албатта. Туркманистонга қарши расмий ўйин кутиб турибди. Мексикага қарши эса ўртоқлик учрашуви эди ва шу сабаб таваккал қилмадик. Туркманистонга қарши майдонга тушаман.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика