Latest news

17:41 "Атлетико" Рэшфордни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 17:03"Бани Яс" — "Хорфаккан". Таркиблар маълум  0 16:24"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  0 16:10Фабио Каннаваро: "Италиядан таклиф кутавериб, чарчаган эдим"  13 15:40Икки йил аввал еврокубок финалида ўйнаган Италия клуби инқирозга юз тутмоқда  1 15:11Фергюсон МЮнинг 2025 йилдаги энг яхши трансферини айтди  3 14:43"Милан" 41 ёшли Тьяго Силвани сотиб олиши мумкин  3 14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  3 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  9 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  3 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  10 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0

Шомуродов Ўзбекистоннинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятлари, терма жамоадаги ўрни ва маошини Ўзбекистонга юбориши ҳақида News

Шомуродов Ўзбекистоннинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятлари, терма жамоадаги ўрни ва маошини Ўзбекистонга юбориши ҳақида

"Ростов" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов терма жамоанинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятларини баҳолади.

- Терма жамоангиз ЖЧ-2022 йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Ўзбекистоннинг бу мундиалда дебют қилиш имконияларини қандай баҳолайсиз?

- Биз Фаластин (0:2)га ютқазган ҳолда, саралаш босқичини жуда ҳам муваффақиятсиз бошладик. Шундан сўнг ҳамма яқинлашиб келаётган ўйинларда ютиш шартлигини тушунди. Шу йўналишда давом этишимиз керак. Ҳали саралашда кўп ўйинлар бўлмади, шундай экан буёғига нима бўлиши ҳақила гапириш қийин. Ҳамма биз ва Саудия Арабистонини гуруҳ фаворити сифатида кўрмоқда. Ўйлайманки, бизда яхши имконият бор.

- Клубдаги ажойиб мавсум стартидан сўнг терма жамоадаги мавқеингиз яхшиландими?

- Мен терма жамоадаги ўрним ўзгариб кетди дея олмайман. Терма жамоамизда ҳаттоки қайдномада ҳеч кимнинг жойи кафолатланмаган. Аммо, клубда яхши ва барқарор ўйин намойиш этсанг, терма жамоага чақириласан. Шундай экан доимо муносиб ўйин кўрсатиш керак. Ҳар ўйинда ўзимни максимал даражада руҳлантираман.

- Ҳар ойдаги маошингизни Ўзбекистонга юборишингиз ростми?

- Ҳа рост, ўйлайманки бу одатий ҳолат ва кўп одамлар шундай қилишади, - дейди Шомуродов.

Rating: +152   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика