Latest news

10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0 10:32Ибрагимович Ла Лига, Премьер-лига ва А Серияда ўйнаш ўртасидаги фарқларни тушунтирди  1 10:05Эксперт фикри. Ёрқин Назаров: “Жаҳон чемпионатида музқаймоқ еб келиш эмас, муносиб ўйин кўрсатишимизга умид ва ишонч уйғонди”  5 09:18Роналду Оқ уйга ташрифидан сўнг Трампга мурожаат қилди  6 08:54"Арсенал" асосий футболчиси жиддий жароҳат олди  0 08:30Ўзбекистон МТЖ 9 йилдан сўнг ушбу натижага эришди  8 08:03Суперлига. Бугун бизни Марказий учрашув кутмоқда  7 07:36Африка қитъасида йилнинг энг яхшилари аниқланди  2 00:49Артета: "Гвардиола футболчи сифатида менинг қаҳрамоним эди. У билан ишлаш ҳаётимдаги энг тўғри қарорлардан бири бўлди"  1 00:45Роналду Globe Soccer талқинига кўра Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод  14 23:50"Барселона" "Камп Ноу"даги очилиш ўйини учун сюрприз тайёрлаб қўйилганини маълум қилди  8 23:28ЎФА Туркиянинг етакчи қурилиш компаниялари билан учрашув ўтказди. Унда Янги Тошкент Марказий футбол ўйингоҳини бўйича лойиҳалар тақдим этилди  21 23:10"Барселона" 2022/23 йилги мавсумнинг охирида "Бавария"га бонус тўламаслик мақсадида Левандовскидан бошқа гол урмасликни сўраган  3 22:35Фабио Каннаваро: "Сафар энди бошланмоқда, бироқ биз тўғри йўлдамиз"  21 21:51"Бавария" ва "Барса" Гримальдога қизиқиш билдирмоқда  2

Шомуродов, Файзуллаев, Ҳусанов ва бошқалар. Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖ таркибини эълон қилди News

Шомуродов, Файзуллаев, Ҳусанов ва бошқалар. Сречко Катанец Ўзбекистон МТЖ таркибини эълон қилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойининг охирги 10 кунлигида Гонконг терма жамоасига қарши иккита расмий ўйин ўтказади.

Бош мураббий Сречко Катанец Жаҳон чемпионати ҳамда Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтадиган мазкур беллашувлардан олдинги йиғин учун чақирилган футболчиларни аниқлаб олди. Йиғинга 23 нафар футболчи жалб этилган, улардан 13 нафари легионерлар.

Ўзбекистон МТЖ йиғинига чақирилганлар:

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов ("Навбаҳор"), Ботирали Эргашев ("Нефтчи"), Абдувоҳид Неъматов ("Насаф")

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Рубин", Россия), Умар Эшмуродов ("Селангор", Малайзия), Ҳусниддин Алиқулов ("Ризеспор", Туркия), Абдулла Абдуллаев ("Хорфаккан", БАА), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс", Франция), Фарруҳ Сайфиев ("Навбаҳор"), Акром Комилов (ОКМК), Зафармурод Абдираҳматов ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов ("Истиқлол", Эрон), Остон Ўрунов ("Персеполис", Эрон), Азиз Турғунбоев ("Сивасспор", Туркия), Одилжон Ҳамробеков ("Навбаҳор"), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА, Россия), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Ҳожимат Эркинов ("Ал Ваҳда", БАА), Отабек Шукуров ("Қайсериспор", Туркия)

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов ("Кальяри", Италия), Бобир Абдихолиқов ("Насаф"), Азизбек Амонов ("Хорфаккан", БАА).


Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ 21 март куни Гонконгга қарши сафарда, 26 март куни эса уйда баҳс олиб боради.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика