Latest news

19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  12 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  19 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1

Шоҳруз Норхонов терма жамоа, "Пахтакор", Анзур ва Алиқулов ҳақида гапирди News

Шоҳруз Норхонов терма жамоа, "Пахтакор", Анзур ва Алиқулов ҳақида гапирди

"Сўғдиёна" ҳужумчиси Шоҳруз Норхонов 6та гол билан Суперлига тўпурари бўлиб турибди.

Жиззах клуби форварди билан кичик суҳбат уюштирдик.

— Суперлиганинг жорий мавсуми қандай таассурот қолдирмоқда?

— Чемпионатимизнинг бу йилги мавсуми ҳар доимгидан қизиқроқ ўтяпти. Буни ҳар турдан кейин мусобақа жадвалида етакчиларнинг ўзгараётганидан ҳам англаш мумкин. Менимча, бу йил чемпионлик кураши охирги турга қадар 5-6 жамоа ўртасида давом этади. Биз ҳам бор кучимиз билан чемпионлик учун ҳаракат қиляпмиз. 

— Йил аввалида "Навбаҳор" ва хориж клубларидан таклифлар бўлгани ҳақида айтгандингиз. Айни пайтда "Пахтакор" ҳам яхши ҳужумчи топа олмагани кўриниб қолди. Қайсидир даврда улардан ҳам таклиф бўлганмиди сизга?

— Албатта. 2021 йилги мавсумнинг биринчи давраси тугаганидан кейин "Пахтакор"га чақиришганди. Лекин ўшанда "Сўғдиёна"га халқаро майдон йўлланмасини тақдим қилишимиз керак эди. Шу учун ҳам Жиззахда қолишга қарор қилгандим.

— Қишда чет элдан 3-4 та вариантларни кўриб чиққанингиз ҳақида биламиз. Сир бўлмаса, қайси давлатлардан чиқишди? Араб ўлкаларидан ҳам таклиф бормиди?

— Араб клубларидан ҳам қизиқиш бўлди. Улар билан шартнома борасида келиша олмадик. Шарқий Осиёдан тушган аниқ таклифларни эса рад қилдим.

— Бироқ, шарқда бизга нисбатан анча яхши тўлашади...

— Албатта. Таиланд, Малайзия, ҳатто Индонезиядан ҳам молиявий жиҳатдан яхшироқ шартномалар таклиф қилинди. Аммо Жиззахда қолишга қарор қилдим. Пул ишлашгаям улгурсак керак ҳали.

— Шоҳруз, кўпчилик Ўзбекистонда гол уриш бошқа чемпионатларга нисбатан қийинроқ эканини айтади. Бу фикрга қўшиласизми?

— Суперлига ҳеч қанақасига кучсиз чемпионат эмас. Осиёнинг унча-мунча лигаларидан олдиндамиз. Барча жамоалар натижа қилишга уринади. Шунинг учун асосан ҳимоявий футбол гувоҳига айланамиз. Бу ўз-ўзидан форвардларнинг ишини қийинлаштиради. 

— Ўтган йили ОФК кубогида Норчаев тўпурар бўлганди. Турнирда бу йил сиз иштирок этасиз. Йил охирида "Олтин бутса"ни яна ўзбек футболчиси олишини кутаверайликми?

— Биринчи навбатда турнирни ютиш учун ҳаракат қиламиз. Насиб бўлса, албатта, шахсий совринларни ҳам ўзимизники қилишга уринамиз.

— Энди энг муҳим савол. Нечта гол урсам, терма жамоага таклиф қилишади деб ўйлайсиз? 

— Менимча, бунинг голларга алоқаси бўлмаса керак. (кулади) Мураббийлар штаби айни пайтда энг кучли деб ҳисоблаган, тактикага тушадиган ўйинчиларини саралаб жалб қилади.

 — Баъзилар Шоҳруз юқоридан кимнидир хафа қилиб қўйган деб ўйлайди. Ўзингизнинг муносабатингиз қандай бундай фикрларга?

— Йўқ, ҳеч ким билан жанжаллашмаганман. Ҳамма билан алоқаларим яхши. Бунақа фикрлар нотўғри.

— Охирги савол. Ўзбекистондан энг яхши дарвозабон ва тажрибали ҳимоячини айтинг. Кимга қарши ўйнаш сизга ноқулайроқ?

— Дарвозабонлардан Ўткир Юсупов, Абдувоҳид Неъматов ҳамда Санжар Қувватовни кўрсатган бўлардим. Чемпионатмизнинг энг кучли ҳимоячилари эса "Насаф"даги Алиқулов ҳамда АГМК етакчиси Анзур Исмоилов бўлса керак.

Катанец Суперлигани кузатмайдими?

Author :
Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика