Latest news

16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  0 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:56"Милан" — "Сассуоло". Таркиблар маълум  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  5 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  3 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  1 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  5 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  1 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  18 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  9 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  2 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  1 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  2 09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  6

Шоҳрух Гадоев қайси антиқа режасини сир сақламоқда? News

Шоҳрух Гадоев қайси антиқа режасини сир сақламоқда?

"Бунёдкор" вингери Шоҳрух Гадоев Ўзбекистон кубоги финали олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Локомотив"га қарши финал учрашувига яхши маромда тайёргарлик кўряпмиз. Кайфият анча зўр. Биз бир жамоа бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб мавсумнинг энг муҳим беллашувига жиддий ёндошяпмиз.
Ўзбекистон кубоги финал баҳсини бемалол "йил ўйини" десам ҳам бўлади.

Финалда биргина Гадоев эмас, бутун жамоа ўйнайди. Шу боисдан ҳам финалда жамоавий ўйинга таяниб ҳаракат қиламиз. Бизда жамовий ўйин яхши шаклланган. Ҳамма футболчи бир-бирини яхши тушунади.
Агарда жамоам ғалабасига ҳиссам тегса бундан албатта бениҳоят хурсанд бўлардим.

Тўғри, 2 йил аввал Ўзбекистон кубогини қўлга киритгандим. "Бунёдкор"нинг ҳозирги таркибидан фақат Зуҳуров, Иброҳимов, Ғофуров ва менда Ўзбекистон кубоги соврини бор. Кўпчилик ёш футболчиларда эса ушбу соврин йўқ. Финалдан кейин эса барча футболчиларда ушбу соврин бўлишига умид қиламиз.
Барча футболчи ўз номини тарихга муҳрлаб қўйгиси келади.

Финалда ҳар қандай жамоа бор кучи билан ҳаракат қилади. Ким кўпроқ ғалабани истаса ва қайси жамоа яхши тайёргарликка эга бўлса, ўша жамоа якунда ғалаба қозонади. Ўзбекистон кубоги кимга насиб этишини вақт кўрсатади.

Финалда гол урсам-у, жамоам ғалаба қозонса, унда буни антиқа услубда нишонлаш режам бор. Қандай режа эканлиги ҳозирча сир бўлақолсин.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика