Latest news

15:20"Андижон" "Сурхон" ярим ҳимоячисини қўлга киритди  0 14:52Рафинья фаолиятини якунлаганини маълум қилди  0 14:28"Интер" BYD билан ҳамкорлик қилади  1 14:00Эндрик 18 ёшида уйланди, Холанд Римда дам олмоқда. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 13:53Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  7 13:36Эшитдик-да! "Сўғдиёна" Люпчо Дориевга йирик миқдорда товон пули белгилаган  7 13:10Эшитдик-да! Рустам Турдимуродов "Сурхон"га ўтади  8 12:56"Ньюкасл" ҳимоячисини "Манчестер Сити"га қўйиб юбормоқчи эмас  1 12:31Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди  4 12:19Манба: Тожикистон собиқ устози Сегрт Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувига келиши кутилаётган Лёвга ёрдам бериши мумкин  15 11:54Асрор Алиқулов жамоадан кетгани йўқ — "Машъал"  1 11:34Қирғизистон клуби "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  2 11:21"Машъал" андижонлик футболчи билан шартнома имзолади  4 10:50"Нефтчи"ни яна бир тажрибали футболчи тарк этиши мумкин  4 10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  4

Шоҳрух Абдураҳмонов "Динамо"га қайтди News

Шоҳрух Абдураҳмонов "Динамо"га қайтди

Суперлига иккинчи давраси олдидан "Динамо" жамоаси собиқ ўйинчисини клубга қайтарди

"Динамо" ПФК раҳбарияти сайъ-ҳаракати билан клуб Беларус чемпионати етакчиларидан бири "Энергетик-БГУ" билан ўзбекистонлик яримҳимоячи Шоҳрух Абдураҳмоновни ярим йиллик ижарага олиш борасида келишувга эришди. 23 ёшли футболчи ҳам Самарқандга қайтиб, жонажон жамоасига мавсумнинг иккинчи қисмида ёрдам беришга қарор қилди. Клуб ва Шоҳрух Абдураҳмонов ўртасида мавсум якунига қадар шартнома имзоланди ва у бугун, 29 июль кунидан "Динамо"нинг Тошкентдаги йиғинига қўшилди.

2019 йил "Динамо" сафида 19 ёшида Суперлигада дебют қилган Шоҳрух Абдураҳмонов уч йил давомида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, 2021 йил клубнинг Про лигадан элитага қайтишига катта ҳисса қўшиб, мавсум якунида мухлислар томонидан "Динамо"нинг "2021 йилги энг яхши ўйинчиси" деб топилганди. Шундан сўнг у легионер бўлишга қарор қилиб, "Энергетик-БГУ" сафига ўтганди.

Маълумот учун, Абдураҳмонов жорий мавсум "Энергетик-БГУ" сафида Беларус чемпионатида барча 13 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган. 

"Динамо"га хуш келибсан, Шоҳрух!", — дейилади самарқандликлар хабарида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика