Latest news

22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   0 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  1 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  7 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  3 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  85 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача" News

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача"

"Навбаҳор" жамоаси бугун ЖАР стадионида Тошкентнинг "Рубин" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг жамоага янги келиб қўшилган Шоҳруҳ Маҳмудхожиев championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди. 

"Қишки йиғинни дастлаб "Пахтакор" жамоасида бошладим. Сўнг эркин агент сифатида "Навбаҳор"га кўчиб ўтдим. Ҳозирда икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқдамиз. Йиғин режа бўйича кетяпти, ўртоқлик учрашувлари орқали янада оптимал спорт формасига кириб боришга ҳаракат қиламиз. 

Ҳақиқатдан ҳам бу жамоа менга бегона эмас, ўтган мавсум қисқа муддат тўп тепдим. Ички муҳитдан хабардорман. Клублга вилоят ҳокими томонидан эътибор юксак даражада. Наманганда қандай мухлислар борлигини, фақат ғалаба исташлигини барча билади. 2020 йил пандемия сабаб стадионга ишқибозлар киритилмади. Жорий йилда насиб қилса минглаб мухлисларимиз қаршисида ҳар бир баҳсда ғалаб қозониш учун майдонга тушамиз. Билсангиз, "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача. Жамоамиз мухлисларига бизнинг қаерда ўйнашимизни фарқи йўқ. Қаршидами ёки Жиззахда доим биз билан бирга. Янги мавсумда яхши ўйинларимиз билан уларни хурсанд қиламиз деган умиддаман",- дейди Маҳмудхожиев.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика