Latest news

15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  0 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  0 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  11 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  3 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача" News

Шоҳруҳ Маҳмудхожиев: "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача"

"Навбаҳор" жамоаси бугун ЖАР стадионида Тошкентнинг "Рубин" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг жамоага янги келиб қўшилган Шоҳруҳ Маҳмудхожиев championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди. 

"Қишки йиғинни дастлаб "Пахтакор" жамоасида бошладим. Сўнг эркин агент сифатида "Навбаҳор"га кўчиб ўтдим. Ҳозирда икки маҳалдан машғулотлар олиб бормоқдамиз. Йиғин режа бўйича кетяпти, ўртоқлик учрашувлари орқали янада оптимал спорт формасига кириб боришга ҳаракат қиламиз. 

Ҳақиқатдан ҳам бу жамоа менга бегона эмас, ўтган мавсум қисқа муддат тўп тепдим. Ички муҳитдан хабардорман. Клублга вилоят ҳокими томонидан эътибор юксак даражада. Наманганда қандай мухлислар борлигини, фақат ғалаба исташлигини барча билади. 2020 йил пандемия сабаб стадионга ишқибозлар киритилмади. Жорий йилда насиб қилса минглаб мухлисларимиз қаршисида ҳар бир баҳсда ғалаб қозониш учун майдонга тушамиз. Билсангиз, "Навбаҳор" стадионида тўп тепишнинг завқи бошқача. Жамоамиз мухлисларига бизнинг қаерда ўйнашимизни фарқи йўқ. Қаршидами ёки Жиззахда доим биз билан бирга. Янги мавсумда яхши ўйинларимиз билан уларни хурсанд қиламиз деган умиддаман",- дейди Маҳмудхожиев.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика