Latest news

09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  1 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  6 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  5 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  18 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4 23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  31 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради"

"Андижон-SGS" жамоаси бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов Про лига доирасида "Арал"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Биз бир-биримизни билган жамоалар эдик. Биз ўзаро илк бора тўқнаш келмадик, балки тўртинчи ўйинимиз ҳисобланади. Учрашувга тайёргарлик кўргандик. 

- Қорақалпоғистонга етиб келиш қийин бўлмадими?

- Йўқ, раҳбарият томонидан бу борада енгиллик яратилди ва биз самолётда учиб келдик. Энди самолётда қайтиб кетамиз. Оғир йўл босмадик. 

- Ҳакамлар тўғрисида нима дея оласиз?

- Улар ҳақда ҳеч нарса дея олмайман. Майдонда биз эмас, ҳакамлар қарор чиқаради. 

- Биринчи бўлимдан сўнг вақт чўзиш ҳолати учради...

- Бу ҳамма жамоада учрайди, деган фикрдаман. Албатта, рақиб жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олгач, шу ҳолат бошланди. Биз ўзимизда куч топиб, ҳисобни тенглаштирдик. Бироқ якунга кам вақт қолганда, ҳакам дарвозамиз томон пенальти белгилади ва рақиб жамоа буни аниқ амалга оширди. Умуман олганда, ўйин яхши руҳда ўтди. Эндиликда келгуси учрашувга тайёргарлик кўрамиз. 

- Майдон ҳолати ҳақида...

- Майдон ҳолати яхши, бундай майдонда ўйнаганмиз. Шу боис, эътирозим йўқ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика