Latest news

09:09Флик ваъда берди  1 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

Шоҳруҳ Ишанов: "Катта футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Буёғига ёшларга ишонамиз" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Катта футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Буёғига ёшларга ишонамиз"

"Анджон-SGS" ҳамда "Динамо" ўртасидаги Про Лиганинг 15-тур ўйинидан (0:0) сўнг мезбон жамоа устози Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.

Шоҳрур Ишанов: "Йигитларга раҳмат, бугун бор кучини ишга солишди. Олдинда яна 6та баҳс бор, тайёргарликни давом эттирамиз".

- Бугунги баҳсда таркибда ротациялар кўп эди, бу тактик юришмиди?

- Ушбу учрашувда ёшларга ишонч билдирдик ва улар ишончни оқлашди. Бу ғалабага тенг дуранг деб ўйлайман.

- Жамоага янги қўшилган Хушнуд Авилов 2 турдан бери жамоада кўринмаяпти...

- У йўқлиги сабабини билмаймиз. Телефон қилдик, боғланишга уриндик. Эртага яна уриниб кўрамиз.

- Бир неча кун олдин "Андижон-SGS" футболчилари келишилган ўйинларда иштирок этгани туфайли жазоланишди. Бу воқеалардан хабарингиз бормиди?

- Йўқ, бу биз учун кутилмаган ҳол бўлди. Яхши иш қилишмади. Чунки бир тадбиркор кучли жамоа яратиш ниятида "Андижон-SGS"ни ташкил қилган. Бироқ катта футболчиларимиз хатога йўл қўйишди. Буёғига ёшларга ишонамиз.

- "Андижон-SGS" май ойидан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бунда ўзингизни айбдор деб ҳисоблайсизми?

- Мағлубият мураббийники. Бироқ қўлимиздан келганча ишлаяпмиз. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши томонга ўзгаряпти.

- Ғалаба қозониш учун жамоага нима етишмаяпти?

- Содир бўлган ишлар жамоамизга жиддий таъсир қилди. Чунки улар асосий футболчилар эди, ёшлар эса уларга интилишаётганди. Жамоа 3-4 кишига боғланиб қолмаслиги керак, ёшлар билан ишлаяпмиз. Келажакда улар ўз сўзини айтади.

- Майдон сифатида ўйинга қанчалик таъсир кўрсатди?

- Катта. Майдон сифати яхшиланишига умид қиламиз. Йигитлар жуда қийналишди. Узатмаларда муаммоларга дуч келдик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика