Latest news

18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:59Германия — Франция. Миллатлар лигаси учинчи ўрин учун бўладиган баҳснинг таркиблари маълум  1 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  1 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  9 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  11 14:22"Ливерпуль" 120 млн евролик иккинчи трансферини тайёрламоқда  5 13:56Майк Меньян АПЛ гранди сафига ўтишга яқин  2 13:25Ўзбекистон ЖЧда! Қувончли лаҳзалардан ФОТОГАЛЕРЕЯ  14 13:02Жоау Феликс собиқ клубига қайтмоқчи  1 12:30Ўзбекистон – Қатар ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқариб боради  20 12:02ПСЖ "Бавария"дан 50 млн еврога ўйинчи харид қилиши мумкин  1 11:25Роналдуга КЖЧ иштирокчиси сафига ўтиш таклиф қилинди  17 11:00“Фенербахче“ ТОП трансфер амалга ошириши мумкин  1

Шоҳруҳ Ишанов: "Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради" News

Шоҳруҳ Ишанов: "Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради"

Про лиганинг 1-туридан ўрин олган "Андижон-SGS" — "Локомотив" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шоҳруҳ Ишанов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- "Локомотив"ни ҳақли ғалаба билан табриклайман. Рақибни Про лиганинг кучли жамоаларидан бири деб биламан. Йигитлар бор кучини ишга солишди, аммо тажриба эвазига "Локомотив" дарвозамизга тўртта гол урди. 

- Андижонлик ҳимоячилар ўз жарима майдонида рақибига эркин ўйин намойиш этишга йўл қўйиб беришди, буни қандай изоҳлайсиз?

- Тўғри, саволингиз ўринли. Ҳимоячиларимизда бугунги баҳсда чалкашлик юзага келди, рақиб ўйинчиларини ёпишга улгурмади. Чунки рақиб дастлабки дақиқалардан тезкор ҳужумлар ташкиллаштирди. Йигитлар ҳали ёш, уларнинг маҳорати ўйиндан-ўйинга ошади, деган умиддаман. Ўйиндаги хатоларимизни кўриб чиқамиз ва бартараф этиш устида ишлаймиз. 

- Бу йил Про лигадан Суперлигага қайси жамоалар йўл олади деб ўйлайсиз?

- Биринчи фаворитлардан бири — "Локомотив". Шунингдек, "Динамо"ни эътироф этиш керак. Бизга бу лигада рақобат олиб бориш қийин, буни тушуниб етяпмиз. Лекин тўхтамаймиз. Футбол шунақа нарсаки, унда мўъжизалар бўлиб туради.

- Яқинда жамоа Испаниядаги халқаро мусобақада қатнашаркан. Таркибдаги нечта футболчи ушбу турнирда иштирок этади?

- Таркибда 25 нафар футболчи бўлса, шундан 16 таси 2005-2006 йилларда туғилган. Ана шу ёшлар Барселонадаги нуфузли мусобақада қатнашади. Бугун ҳам асосий таркибда беш нафар ёш ўйинчи майдонга тушди. Иккинчи бўлимда ҳам яна бешта ўйинчимизни алмаштирдик. Ёшларга кўпроқ имкон беришга ҳаракат қиляпмиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика