Шоҳруҳ Ишанов: "Бугун омад биз томонда бўлди"
01 jun 2023 22:28
News
Шоҳруҳ Ишанов: "Бугун омад биз томонда бўлди"
Ўйин ҳақида
- Аввало жамоамиз аъзолари ва мухлисларини ғалаба билан табриклайман. "Ғиждувон" жамоаси билан чемпионат доирасидаги сафар учрашувида мағлуб бўлгандик. Йигитлар билан ўтириб, ўша ўйиндаги хатоларни таҳлил қилдик. Бугун тайёргарлик самара берди, ғалабага эришдик.
- Чемпионат доирасидаги "Ғиждувон" билан бугунгисида қандай фарқ сездингиз?
- Бугун омад биз томонда бўлди. Чемпионат доирасидаги ўйинда ҳам тўп назорати бизда, буни рақиб жамоа бош мураббийи ҳам таъкидлаганди. "Ғиждувон" Про-лигада ўз ўрнига эга жамоа, уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.
- Иккинчи давра олдидан режалар қандай?
- Бизда 17 куни "Динамо" билан ўйин бор, қолдирилган учрашув. Ҳозир бор эътиборимизни шу баҳсга қаратамиз. Ана ундан кейин навбатдаги режалар ҳақида ўйлаб кўрса бўлади.
Similar news
championat.asia
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Comments