Шоҳруҳ Гадоев: "Олмалиқдаги 4 йил эсда қоларли ўтди, "Нефтчи"га ҳам катта марраларни кўзлаб келдим"
07 jan 15:42
News
Шоҳруҳ Гадоев: "Олмалиқдаги 4 йил эсда қоларли ўтди, "Нефтчи"га ҳам катта марраларни кўзлаб келдим"
"Нефтчи" жамоаси бир неча кун олдин тажрибали футболчи Шохруҳ Гадоев билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Футболчи янги жамоасидаги илк фикрлари билан ўртоқлашди.
"ОКМК билан шартномам якунланди. Клуб янги шартнома таклиф қилмади. Ортда қолган 4 йил эсда қоладиган бўлди дея оламан. Хориждан юз фоизлик таклиф олмадим. Шу боис ўзимизда қолишга қарор қилдим. ОКМК билан тарих ёздик. Энди "Нефтчи" билан янги марраларга эришишни истайман.
"Нефтчи"дан чақирув узоқ куттирмади. Жаъфар Ирисметов ва бош мураббийнинг роли катта бўлди. Янги мавсумда бор имкониятимизни ишга соламиз. Табиийки, совринли ўринлар учун курашамиз.
Жароҳатлар ортда қолди. Даволаниш жараёнида қийинчиликларга дуч келдим. Нима бўлган бўлса ортда қолди. Худога шукур ҳаммаси изига тушиб кетди",- дейди Шохруҳ Гадоев.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Comments