Latest news

18:16Моуринью "Реал"га қайтиши мумкинми?  0 17:48Суперлига. 1-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 17:26Гвардиола "Арсенал" билан чемпионлик пойгаси ҳақида нималар деди?  0 16:58Футболда инқилоб: "Ал Ҳилол" ЕЧЛда ўйнаш истагини билдирди  4 16:31АПЛ клублари Манега даъвогарлик қилмоқда  1 16:05Ирисметов Про лига жамоаси техник директори бўлди  8 15:48Ўзбекистон мезбонлик қиладиган FIFA Series учрашувларининг вақти маълум  9 15:35"Бавария" ҳимоячиси яна жароҳат олди  2 15:07"Барселона" президентлигига номзод "Бавария" раҳбарияти билан Кейн трансфери бўйича боғланди  3 14:39"Челси" ҳужумчисини АПЛнинг бошқа бир клубига сотишга қарши эмас  0 14:13"Бавария" собиқ мураббийи қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 13:44"Бавария" Жексонни сотиб олишдан воз кечди, аммо АПЛнинг 4 та клуби форвард учун курашишга тайёр  2 13:18Тудор "Тоттенхэм" АПЛда қолишига ишонади  1 12:55Артета: "Бизни ҳақиқий марафон кутиб турибди"  2 12:33Танташев ФИФА семинарида  1

Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" қароргоҳини тарк этган News

Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" қароргоҳини тарк этган

"Насаф" жамоаси вингери Шоҳруҳ Гадоев айни пайтда клуб қароргоҳида эмас.


Шоҳруҳ Гадоев шу кунга қадар "Насаф" жамоаси билан машғулотларда иштирок этаётганди. Бироқ футболчи янги мавсум учун "Насаф" клуби билан шартномани узайтирганича йўқ. Куни кеча иқтидорли футболчи клуб лагерини тарк этган. Бугун ҳам Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" машғулотларида кўриниш бермаган.

Шоҳруҳ Гадоевга Баҳрайн клуби ва Тошкентнинг икки гранд жамоалари "Локомотив" ҳамда "Бунёдкор" томонидан ҳам жиддий қизиқиш бўлаётганди.  

"Насаф" клуби раҳбарияти ҳам Шоҳруҳ Гадоевга янги шартнома таклиф қилаётганди. Аммо томонлар ҳали келишувга эришишмаган.

Қайд этиш лозим, ўтган мавсумнинг охирида "Пахтакор"га қарши баҳсдан сўнг "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Шоҳруҳ Гадоевнинг ўйинларидан кўнгли тўлмаётгани ва Гадоевнинг ўйинларини мақтаётганларни футболни тушунмаслиги ҳақида матбуот анжуманида алоҳида тўхталганди.

Айни пайтда Шоҳруҳ Гадоев олдида бир қанча вариантлар мавжуд. Тез орада футболчи янги мавсумни қаерда бошлаши маълум бўлади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика