Шоҳруҳ Гадоев Жанубий Корея чемпионатида пайдо бўлиши мумкин
11 jan 2016 02:15
News
Шоҳруҳ Гадоев Жанубий Корея чемпионатида пайдо бўлиши мумкин
Куни кеча "Насаф" лагерини тарк этган Шоҳруҳ Гадоев фаолиятини қайси чемпионатда давом эттириши жумбоқлигича қолмоқда.
Маълумот ўрнида шуни қайд этиш жоизки, Шоҳруҳ Гадоев "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан ўртадаги муносабатлари ёмонлашгани боис, жамоадан кетиш ҳақида ўйлаб юрганди. Гадоевга Баҳрайн клуби ва Тошкентнинг икки жамоаси "Бунёдкор" ҳамда "Локомотив"дан жиддий қизиқиш бўлаётганди. Шоҳруҳ Гадоев ушбу вариантлар ичидан бирини танлашга қийналаётган эди. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, иқтидорли вингер Шоҳруҳ Гадоевга Жанубий Корея чемпионати вакилидан ҳам таклиф тушган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум старти олдидан "Бунёдкор" клуби "Насаф"га Шоҳруҳ Гадоев борасида расмий таклиф билан чиқишганди. Бироқ "аждарлар" ўшанда "қалдирғочлар"нинг таклифига рад жавобини беришганди. Ўтган йилги "Насаф" - "Пахтакор" (0:1) ўйинидан сўнг "аждарлар" устози Рўзиқул Бердиев Шоҳруҳ Гадоевни кескин танқид қилиб, жамоадан кетишига қарши эмаслигини билдирганди ва шогирдини ўйинини умуман талабга жавоб бермаслигини айтганди.
Айни пайтда футболчи қаерга йўл олгани очиқлигича қолмоқда. Катта эҳтимол билан Шоҳруҳ Гадоев хорижга кетгани тахмин қилинмоқда.
Футболчини олдида хориждан яна бир қатор таклифлар мавжуд. Шоҳруҳ Гадоев Баҳрайн ёки Жанубий Корея клубларидан бирини таклифини қабул қилган бўлиши мумкин.
Comments