Latest news

02:36"Милан" Италия кубоги финалида "Болонья"га имкониятни бой берди!  2 02:25Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди. "Барселона" чемпионликни ўзи ҳал қилишига тўғри келади  28 00:55“Иштихон” бош мураббийи Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  1 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  1 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  13 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  7 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  28 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0

"Шогирд" операцияси якунланди. ФИФАнинг янги президенти ҳақида нималарни билишимиз керак News

"Шогирд" операцияси якунланди. ФИФАнинг янги президенти ҳақида нималарни билишимиз керак

Жанни Инфантино пойга етакчиси бўлмаган, аммо иккинчи турда ғолиб бўлди.

У ва унинг режалари ҳақида нималарни билишимиз керак?

ФИФАдаги навбатдан ташқари президентлик сайловлари кўпчилик учун кутилмаган УЕФА бош котиби Жанни Инфантинонинг ғалабаси билан якунланди. Масалан, жаҳон букмекерлари унинг рақиби баҳрайнлик шайх Салмонга ишонч билдиришган эди. Аммо Инфантино ўзига шубҳа қилмади.

Швейцария жанубидаги кичик шаҳарчада туғилган (ҳа, Инфантино - Блаттернинг ҳамюрти ва улар бир вилоятдан) Жанни деярли 20 йил давомида миллий футбол лигаларида, Халқаро спорт тадқиқот марказларида, УЕФАда  профессионал маслаҳатчи бўлиб ишлади. Айнан шу 20 йил ичида у ҳал қилувчи қарорлар чиқаришни ўрганган.

Унинг исми кўпинча Мишель Платини билан бирга янграр эди. Жанни - французнинг анча эски ва ягона иттифоқдоши. У Платини четлатилганидан сўнг ўз номзодини қўйди, аммо CAS Платинига президентлик учун ўз номини қўйишга руҳсат берса четга чиқишини айтди. CAS рози бўлмади ва Инфантино сайловларда қатнашди ва бу бефойда бўлмади.


У нега ғалаба қозонди?

Энг оддий ва ҳақиқатга яқин сабаб: ундан қўрқишмайди. Инфантино нима дейишидан қатъий назар, у ҳаммасини янгидан бошлаш учун эски тизим илдизига болта урмайди. Шайх Салмон ҳақида бу борада бир нарса дейиш қийин эди - унинг сайловолди режалари жуда улкан ва хатто қўрқинчли бўлган. Салмон мамлакатни мутлоқ монархия орқали бошқарадиган қироллик оиласидан эканлиги ва тинч ахолини оғир қийноқларга солишда алоқаси борлиги ҳақидаги миш-мишларлар туфайли у ҳақда хулоса чиқариш қийин эмас: Шайх танқидларни ёқтирмайди.

Инфантино рақибининг бу томони бўйича оппоқ кўринар эди. Айтганча, бу фақат кўриниш. Ҳар қандай холатда ҳам Инфантино бошқаларда ўзига керакли бўлган таассуротни уйғота олди: Олдиндан башорат қилса бўладиган техник номзод. Шайхни Лотин Америкаси ва (кутилмаганда) КОНКАКАФ мамлакатлари қўллаб-қувватламагани ҳақида айтиш муҳим деб ўйлаймиз. Европа ҳам фақат ўзиникига овоз беришга ҳаракат қилди. Умуман олганда, Инфантинонинг ғалабасини тушунтириш осонроқ. Аммо яна бир бор қайтарамиз: Сайловгача ҳеч ким у президент бўлишини кутмаган.


У УЕФАда нималар қилди?

Биз Инфантинонинг реал ҳаракатлари ва мавҳум баёнотларини солиштирамиз. УЕФА собиқ бош котибининг сизга ёқмайдиган ва ёқадиган деярли барча янги қоидаларга алоқаси бор. Молиявий фэйр-плей - айнан унинг ғояси. Европа чемпионати иштирокчилари сонини 24 тагача кўпайтириш - барча саволларни унга беринг. Буни жуда машҳур ғоя деб бўлмайди, аммо Жанни ўзи хоҳлаганига эришди. Албатта Блаттер билан бирга. Айтганча, баъзида унинг ташаббуслари раҳбарники билан тўғри келмас эди. Масалан, футболда замонавий технологиялардан фойдаланиш. Платини бу тушунча душмани ва у такрорий видеолавҳалардан ҳам воз кечди. Платини четлатилганидан сўнг такрорлий видоелавҳалар ҳақида муҳокамалар яна бошланиб кетди.

Инфантинонинг асосий юриши - молия борасида бўлган. Унинг фикрича, клублар камроқ пул сарфлаб, кўпроқ фойда топиши керак. Бу ҳозирча сўзлигича қолмоқда. У УЕФАда узоқ вақт клублар орқали ҳал қилишга тўғри келган юридик ва тижорат саволлари билан шуғулланган. Инфантино 2004 йилдан 2007 йилгача клубларни лицензиялаш бўлимини бошқарган.



У ФИФАда қандай ўзгаришлар қилади?

Инфантино президент бўлиши биланоқ аниқ бўлмаган бир нечта руҳни кўтарувчи сўзларни айтди. Шу билан бирга у биргаликдаги иш учун Платинига миннатдорчилик билдирди. Жанни Блаттерга раҳмат айтмади (бу хаддидан ошиш бўлар эди), аммо улар боғланиб туришади. Ха, Блаттер ҳамюртининг ғалабасидан мамнун. Умуман олганда, муносиб шогирд.

Ислоҳотлар ҳақида жиддий баёнотларга қарамай, Инфантино ташкилотда кўп бўлмаган тузилмавий ўзгаришлар ҳақида эълон қилди. Масалан, ижро қўмитаси кенгаш номига ўзгартирилди ва у 20 дан 36 кишига кўпайтирилди, кенгашда камида 6 нафар аёл киши бўлиши белгиланди. Кенгашда ижро қўмитасига қараганда имкониятлари камроқ бўлади - бу бир тарафдан яхшидек кўринади, аммо энди бош котиб ва президент обрўси янада ошади. Швейцариялик ФИФА топ-менежерларининг маошларини эълон қилиш қарорини қабул қилди. Бу ҳам яхши пиар.

Шу билан бирга Инфантино мундиалда иштирок этадиган жамоалар сонини 40 тагача кўпайтирмоқчи. Делегатларнинг қўллаб-қувватлашига эга бўлиш учун тўғри йўл. У трансфер тизимини қайта ташкиллаштиришга ҳам катта эътбор бермоқчи. Бу мавҳумдек эшитиляпти, тўғрими? Айнан шу ерда энг асосий сюрпризларни кутиш мумкин. Беозор кўринишига қарамасдан, Инфантино ўз мақсадига ва катта энергияга эга, шу сабабли у олаётган маош тез орада унга камлик қилиши мумкин.

Айни дамда уни Блаттер, Платини, Европа футбол ассоциациялари, бой клублар, Россия президенти қўллаб-қуввтлайди. Тез орада унга рақиб топилмайди ва бу узоқ давом этадиган кўринади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика