Latest news

Шик: "Дарвозабоннинг турган нуқтаси доимий кузатувимда эди" News

Шик: "Дарвозабоннинг турган нуқтаси доимий кузатувимда эди"

Чехия термаси ҳужумчиси Патрик Шик Шотландияга қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Иккита гол, қуруқ ҳисобдаги ғалаба - турнирнинг идеал бошланиши ҳисобланади. Биз кўпроқ голлар уришимиз мумкин эди, ундан ташқари, Вацлик ҳам кўп бора бизни қутқариб қолди. Жамоа сифатида бундай стартдан мамнунмиз.

Учрашув вақтида рақиб дарвозабони турган нуқтасини доимий кузатиб бордим ва иккинчи голни урганим каби пайт пойладим. Шу вақт келди, дарвозабонга қарасам анча олдинда ва тўпни дарвозага тепдим.

Англия ва Хорватияга қарши ўйинлар учун бизга янада кўпроқ куч керак. Биз ҳозиргиданда кучлироқ ўйин кўрсатишимиз лозим. Умид қиламанки, буни уддалай оламиз", - деди Шик.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика