Latest news

23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  1 23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  2 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  3 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  31 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  91 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Шевченко: “Женоа”да қийналишимни билардим, лекин бунчалик кўп жароҳатлар бўлишини кутмагандим" News

Шевченко: “Женоа”да қийналишимни билардим, лекин бунчалик кўп жароҳатлар бўлишини кутмагандим"

Украиналик мутахассис жамоадаги вазият ҳақида фикр билдирди.

"Женоа" бош мураббийи Андрей Шевченко А Серия 16-тури доирасидаги "Ювентус"га қарши учрашувдан нималарни кутмоқда?

"Бошланиши бунчалик қийин бўлишини кутганмидим? Албатта, қийин бўлишини билардим, тақвимни кўргандим. Лекин бунчалик кўп жароҳатлар бўлишини кутмагандим. Жароҳатлар туфайли бизга анча қийин бўлмоқда.

"Ювентус" – ҳар доим "Ювентус". Энг кучли футболчиларга эга катта жамоа. Улар мағлубиятни тезда унутиб, бир зумда ўнгланишга қодир.

Аллегрида жуда сифатли жамоа бор, у – топ-мураббий. Аллегри ажойиб мотиватор, қийин вазиятда жамоани қандай бошқаришни билади. У буни минг марта кўрсатган", – деди Шевченко.

"Ювентус" - "Женоа" учрашуви бугун Туринда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика