Latest news

12:37Бове юрак жарроҳлигидан кейин биринчи марта "Фиоренина" ўйинига келди  0 12:16ОКМК ОАВ вакиллари ва мухлисларни ҳисобот конференциясига таклиф этмоқда  0 11:59Эшитдик-да! "Локомотив"ни тарк этган футболчига "Нефтчи" ва "Динамо" қизиқмоқда  0 11:42Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Қатарга йўл олган таркиби маълум  1 11:30"Қизилқум" мавсумни Самарқандда бошлайди, "Динамо" ўз уйида тўп тепади  2 11:10Забиҳилло Ўринбоев фаолиятини собиқ жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  5 10:49Расмий хабар: "Сўғдиёна" 32 ёшли нигериялик ҳужумчи билан шартнома тузди  11 10:17«Реал Мадрид» МЮ анча вақтдан бери қизиқаётган футболчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:45Игорь Сергеев «Пахтакор»га қайтмоқдами? Ҳужумчининг ўзи бунга жавоб берди  19 09:14«Динамо»нинг яна бир тўпурар футболчиси жамоани тарк этиши мумкин  4 08:40Яқинда шартномасини узайтирган Шомуродов «Рома»ни тарк этишга яқин  11 08:13«Ливерпул»га ПСЖ ҳужумчиси керак  3 07:35Ўтган мавсум «Сўғдиёна»да ўйнаган футболчи янги мавсумни «Қўқон-1912»да давом эттириши мумкин  0 00:42"Манчестер Юнайтед" трансферлар учун 230 млн евро ишлатишга тайёр. Бу пул кимларга сарфланади?  13 00:08Алекс Фергюсон Роналдуни йиғлатгани ҳақида билармидингиз?  8

Шерзод Насруллаев: "Терма жамоага чақирув хабарини олганимда энг кўп ота-онам хурсанд бўлишди" News

Шерзод Насруллаев: "Терма жамоага чақирув хабарини олганимда энг кўп ота-онам хурсанд бўлишди"

Қаршининг "Насаф" клуби футболчиси Шерзод Насруллаев терма жамоага чақируви тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Хабарингиз бор, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубайда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Бу галги йиғинга бир нечта ёш ва умидли футболчилар жалб этилди. Хусусан, якунланган мавсумда "Насаф" жамоасидаги ёрқин ўйинлари сабаб Шерзод Насруллаев ҳам Сречко Катанецнинг эътиборига тушди ва терма жамоадан илк марта чақирув олди. Насруллаев 23 январь куни "Ал Ваҳда"га қарши ўйинда миллий терма жамоа сафида дебют учрашувини ҳам ўтказишга муваффақ бўлди.

ЎФА медиа бўлими Шерзод Насруллаев билан боғланиб, терма жамоадан олган илк чақируви, таассуротлар ва дебют учрашуви ҳақидаги фикрлари билан қизиқди.

— Шерзод, терма жамоага биринчи марта чақирув олганингизни эшитганингизда нималарни ҳис қилдингиз?

— Ҳар бир футболчи учун терма жамоада ўйнаш орзу ва шараф ҳисобланади. Албатта мен ҳам Ўзбекистон миллий терма терма жамоасида ўйнашни орзу қилганман. Болалигимдан бошлаб ўз олдимга мақсад қўйиб, бу йўлда тинмай меҳнат қилдим. Чунки терма жамоага фақат ўз позициясида етакчи бўлган футболчилар чақирилади. Шунинг учун ҳам натижаларим орқали миллий жамоага муносиблигимни исботлашга ҳаракат қилдим.

Кун келиб ТЖ аъзосига айланишимга, биринчи навбатда, ота-онам ишонарди, улар ҳар доим мени қўллаб-қувватлаб келишган. Илк чақирув қоғозини олганимдаги уларни хурсандчилигини таърифлаб бўлмасди.

Умид қиламанки, яқинларим, мураббийларим ва мухлисларни ишончини оқлай оламан. Терма жамоага эса қўлимдан келганича ёрдам беришга тайёрман.

— Машғулотлар жараёнлари қандай кечмоқда? Унда, асосан, нималарга урғу бериляпти?

— Машғулотлар одатда ҳар куни 2 маҳалдан бўлиб ўтади. Эрталаб жисмоний ҳолатимизни тиклаш учун машғулот олиб боряпмиз. Кечки машғулотларда эса техника ва тактик машқларга эътибор қаратилади.

— "Насаф" таркибида 2021 йилги мавсумда мазмунли ўйин кўрсата олдингиз. Шундан кейин сизга хориж клубларидан таклифлар бўлдими?

— Тўғри айтдингиз, "Насаф" ўтган мавсумда ажойиб ўйинлар кўрсатиб, мухлислар меҳрини қозона олди. Бизда яхши жамоа шаклланган. Якунланган мавсумда кўплаб футболчилар ўзини кўрсатди. Ўзимга келадиган бўлсак, 4та гол киритиб, 16та голга ассистентлик қилдим. Менимча, бу — ҳимоячи учун яхши натижа бўлса керак. Умуман олганда, жамоамнинг ғалабаларига ҳисса қўша олаётганимдан хурсандман.

Трансфер ҳақида гап кетганда, тўғри, кўплаб агентлар алоқага чиқиб, бир қанча клублар менга қизиқаётганини айтишди. Аммо ҳозирда «Насаф» билан шартномам мавжуд.  Билмадим, агарда Европа жамоаларидан таклифлар келса, легионерга айланишим ҳам мумкин.

— Сиз дебют ўйиндаёқ 90 дақиқа ўйнадингиз. Терма жамоа либосидаги илк учрашув қандай кечди, нималарни ҳис қилдингиз?

— Тўғрисини айтсам, бу орзуларнинг ушалиши эди. Ўзимни эркин ҳис қилдим, ҳаяжон сезилмади, десам ҳам бўлади.

— Сречко Катанец билан бирга ишлаш қандай бўлди, у сиз билан суҳбатлашдими (агар гаплашган бўлса, нималар деди)?

— Сречко Катанец билан "Ал Ваҳда"га қарши ўйин олдидан гаплашдим. Ўша ўйинда мени марказий ҳимояда синаб кўрди. Бу мен учун янгилик бўлди, чунки аввал бу позицияда ўйнамаган эдим. Бош мураббийимиз учрашувдан кейин яхши ўйнаганимни, ўйинимдан қониқиш ҳис қилганини айтди.

— Умуман олганда, терма жамоанинг "Ал Ваҳда"га қарши учрашуви ҳақида нималар дея оласиз?

Ўйин бироз мураккаб ўтди. Рақибларимиз бизга муносиб қаршилик кўрсата олишди. "Ал Ваҳда", асосан, тўпни кўпроқ ушлаб, шунинг атрофида ўйин ташкил қилар экан. Бундан ташқари, уларда яхши жамоа шаклланган, футболчилари жисмонан бақувват ва бўйдор, ўйин пайти ўзаро бир-бирини тушуниб ҳаракат қилишади.

Ўйин давомида кўплаб ҳужумлар ташкил этдик, бироқ вазиятларда бизга омад келмади. Учрашув якунига етай деб қолганда Азиз Амонов қулай вазиятга чиқиб бораётган эди, аммо унга нисбатан қўполлик ишлатилди ва пенальти белгиланди. Амонов совуққонлик билан пенальтини голга айлантира олди. Менимча, шу куни ғалабага ҳақиқатан ҳам ҳақли эдик.

— Шерзод, вақтингизни ажратганингиз учун раҳмат. Келгусидаги фаолиятингизда омад тилаймиз. 

— Раҳмат.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика