Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Шерзод Насруллаев: "Насаф"ни ёш жамоа дейишингиз мумкин, лекин биз ақлан ўсишга эришдик" News

Шерзод Насруллаев: "Насаф"ни ёш жамоа дейишингиз мумкин, лекин биз ақлан ўсишга эришдик"

Қаршининг "Насаф" жамоаси ОФК кубоги Интерзонал финал босқичида Гонконгнинг "Ли Ман" жамоасини мағлубиятга учратиб финалга йўлланма олди (3:2).

Муросасиз ва курашларга бой кечган ўйинда ғолиб номи асосий дақиқаларда аниқланмади. Жавоб учрашуви йўқлиги сабабли баҳс тақдири битта ўйинда ҳал бўлиши керак эди. Натижада беллашув бош ҳаками жамоаларни 15 дақиқадан иборат иккита экстра-таймларга таклиф қилди. Ҳужумлар сонини оширган майдон эгалари 105+1 дақиқага келиб ғалаба тўпини киритишга муваффақ бўлди. Шерзод Насруллаевнинг чап қанотдан оширган тўпини Андрия Калудерович голга айлантирди. Биз мазкур ўйиндан сўнг учинчи голда катта ҳажмдаги ишни бажариб берган Шерзод Насруллаевни суҳбатга чорладик.

- Аввало ғалаба билан табриклаймиз. "Ли Ман"га қарши кечган ўйин аввалгиларига нисбатан қай даражада қийин ўтди? Жамоа кеча ҳақиқий қаршиликка дуч келди...
- Раҳмат катта. Фикримча, "Ли Ман" жамоаси "Аҳал", "Моҳун Баган"га қараганда кучлироқ, дея оламан. Буни майдонда ҳам кўрдик. Бизга етарли даражада қийинчилик туғдира олишди. Ўйин осон ўтмади.

- Иккинчи бўлимда жамоа ўйинини йўқотиб қўйгандек ёки эрта хотиржамликка берилгандек таассурот қолдирди. Рақиб эса "ифлос" футбол кўрсатишга, "Насаф"нинг ўйинини бўғишга ҳаракат қилди...
- Тўғри биринчи бўлим давомида устунликка эга бўлдик. Иккита гол ҳам уришга эришдик. Лекин иккинчи бўлимда иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. Ўзимизнинг хатоларимиз панд берди. Голдан кейин эса сус ҳаракат қилганимиз рост. Қийин бўлиши олдиндан аниқ эди.

- Финалда қайси жамоа "Насаф"га рақиб бўлишини кутган эдингиз?
- Қайси жамоа билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ.

- Сизнингча "Ал Муҳаррақ" "Кувайт СК"га қараганда бироз енгилроқ рақибми?
- Йўқ, бундай ўйламайман. Агар кучсиз жамоа бўлганида "Кувайт СК"ни мағлуб этмасди. Демак ўзига яраша кучли жамоа. Финалда ҳамма нарса ҳал бўлади.

- Учрашувдан сўнг Рўзиқул Бердиев сизни жароҳат билан ҳаракат қилганингизни айтди. Аслида ҳолатингиз қандай? Балки оғриқ қолдирувчи укол ёрдамида тўп тепгандирсиз...
- Шамоллагандим. Шунингдек оёқ пайларимда бироз муаммо бор эди. Ўйин пайтида жароҳат орттириб олдим.

- Ўзбекистон терма жамоасига чақирилишингизни ҳамма кутяпти. Лекин Сречко Катанец ҳозирча таклиф қилгани йўқ...
- Бу гапни кўпчилик инсонлардан эшитганман. Ўзимга ҳам айтишган. Терма жамоага энди чақиради, деб ўйлайман.

- Жамоа финалгача оғир йўлни босиб ўтди. Футболчиларда халқаро майдон кўникмаси шаклланиб бўлдими? Бундай ютуқдан кейин" Насаф"га нисбатан ёш жамоа иборасини ишлатиш тўғрими?
- Ҳа, ёш жамоа деб, айтишингиз мумкин. Лекин ақлан ўсишга эришдик, дея оламан. Бизни қўллаб - қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Биз финалда ҳам ғалаба қозониб ОФК кубогини Ўзбекистонга олиб келишга, жонимизни бериб ўйнашга ҳаракат қиламиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика