Latest news

14:46"Шўртан" Ғузорда бир киши кам қолган "Олимпик"ни йирик ҳисобда доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:29Салиба "Арсенал"нинг ПСЖдан учралган мағлубиятига баҳо берди  0 14:06Осиё чемпиони бўлган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказади  2 13:34Руни: "Умид қиламанки, "Арсенал" ЕЧЛда ғалаба қозонади. Бунинг учун ишонч ва сабр керак"  2 13:05Погба ЖЧ-2026да ўйнамоқчи  0 12:39"Нефтчи" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:18Роналду ва Месси бир вақтда Чемпионлар Лигасидан чиқиб кетди  11 11:50Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Кубогига жўнаб кетди  0 11:29Саудия Арабистони клуби Винисиус ва Анчелотти учун 800 млн евро ажратиб қўйди  1 10:50Симоне Инзаги: «Нима учун Мхитаряннинг голи инобатга олинмаганини ҳали ҳам тушунмаяпман»  27 10:22«Реал Мадрид» «Ливерпуль» футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  10 09:54Аббосбек Файзуллаев ўзаро ўйинда Ўзбекистон Россияни мағлуб этадими деган саволга жавоб берди  24 09:26Рафинья Мессининг рекордини янгилади  7 08:58Криштиану Роналду «Ал Насср»нинг Элит ОЧЛнинг финалига чиқа олмаганига муносабат билдирди  17 08:30Испания терма жамоаси собиқ мураббийи Қатарни бошқариши мумкин  1

Шерзод Жалилов: “Фарғонага ғалаба учун келдик” News

Шерзод Жалилов: “Фарғонага ғалаба учун келдик”

Олий лиганинг 22-турида “Сўғдиёна” “Нефтчи” га қарши майдонга чиқади.

Ушбу баҳс олдидан жамоамиз ҳимоячиси,кўплаб жиззахлик мухлисларнинг олқишларга сазовор бўлган Шерзод Жалилов билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

Шерзод,авваламбор футболга қандай кириб келгансиз ва мураббийларингиз ким бўлган?

—  Футболга 10 ёшимда кириб келдим. Биринчи мураббийим Аҳмаджон Сагдиев бўлганлар ва уларни меҳнатлари туфайли кўп зафарларга эришдим. 2008 йилда “Бунёдкор” ўринбосарлари таркибига чақирилдим. Ҳикмат Эргашев қўл остида футболнинг кўпгина  сир асрорларини ўргандим. Уларга катта раҳмат айтаман.

“Обод” таркибида кўп йиллар давомида тўп тепдингиз. Шунча йил ўтиб, бу клубдан кетиш қийин бўлмадими?


-“Обод”дан кетиш жуда қийин бўлди. Чунки,бу клубни иккинчи лигадан олий лигага олиб чиқдик. Бунинг ўзи бўлмади. Молиявий шароитлар туфайли жамоа сўнгги поғоналарда бормоқда. Андрей Демченко қисқа вақт ичида жамоада ўзгаришлар қилди. Жамоа анча шакилланди. Ўйлайманки,жамоанинг ғалабалари ҳали олдинда. “Обод” олий лигада қолишини жуда хохлайман ва жамоа буни уддалайди деган умиддаман. “Обод” нинг кейинги ўйинларига омад тилайман.


“Сўғдиёна”га келишингиз қандай бўлган ва жамоага келиб, ўз олдингизга қандай мақсадлар қўйдингиз?

-Жамоага биринчи давра тугамасидан олдин Даврон Файзиев чақирган эди. Бу таклифни хеч иккиланмасдан қабул қилдим. Жамоадошларим мени яхши кутиб олди. Бошида кўникиш қийин бўлди. Ҳозирда жамоа билан бир оиладекмиз. “Сўғдиёна”га келиб,жамоа билан биргаликда ғалабаларга ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. Ютуқларга эришиб,энг аввало янада ўсмоқчиман.

Олий лиганинг 22-турида “Сўғдиёна” сафарда “Нефтчи” меҳмони бўлади. Ўйин борасида қандай фикрдасиз?

-“Қизилқум” билан дурангдан сўнг ғалаба биз учун зарур. Бу онсон бўлмайди албатта. Фарғонага ғалаба учун келдик. Худо хохласа,3 очкони қўлга киритиб мухлисларимизни хурсанд қиламиз деган умиддамиз. Бизни фақат ғалаба қониқтиради.

Жиззахлик мухлисларга қандай тилакларингиз бор?

-Бизни ғалабали ва мағлубиятли ўйинлардан сўнг бирдек қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Шу муҳлислар бор экан биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Худо хохласа уларни  ўз ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз.


«Сўғдиёна» матбуот  котиби Дилдора Холбоева

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика