Шерзод Эсанов: "Катта режаларим бор, уларни босқичма-босқич амалга ошираман"
16 aug 2024 22:16
News
Шерзод Эсанов: "Катта режаларим бор, уларни босқичма-босқич амалга ошираман"
- Янги жамоага ва Россиядаги ҳаётга мослашиш қандай кечмоқда? Кўчиб ўтишда муаммолар бўлмадими?
- Ассалому алайкум. Ҳаммаси жойида. Аста-секин янги шароитга кўникиб боряпман. Клубга мослашишим яхши кетаётгандек. Кўчиб келишга келсак, бу борада ҳеч қандай муаммога дуч келганим йўқ.
- Жамоа, мураббийлар штаби ва ходимлар сизни қандай кутиб олишди?
- Мени жуда самимий кутиб олишди. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдирмоқчиман.
- Ўзбекистон ва Россия футболи ўртасидаги фарқни ҳис қилишга улгурдингизми? Икки мамлакат футболида қандай фарқларни сездингиз?
- Албатта, фарқ бор. Барча лигалар нимаси биландир бошқалардан фарқ қилади. Ўйлайманки, Россия Премьер-лигасида футбол Суперлигага нисбатан жисмоний жиҳатдан кучлироқ.
- "Акрон"даги футболчиларим билан дўстлашиб кетишга улгурдингизми?
- Мен барча футболчилар билан яхши муносабатдаман. Жамоамизда жуда яхши ва илиқ муҳит мавжуд.
- "Андижон"да ўрганган қайси жиҳат "Акрон" жамоасида қўл келмоқда?
- "Андижон"да кўп нарсани ўргандим. У ерда профессионал фаолиятим бошланди. "Андижон"да бошимдан кечирганларим менинг ривожланишимга ижобий таъсир кўрсатгани аниқ.
- Янги клубда ва Россия чемпионатида ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз?
- Маълум бир мақсадсиз футболчига ўйнаш қийин. Менинг катта режаларим ва мақсадларим бор, уларни босқичма-босқич, қадам-бақадам амалга ошираман.
- "Андижон"нинг ўйинларини кузатиб борасизми?
- Ҳа, албатта, кузатаман. Клуб учун қайғуряпман. Умид қиламанки, улар Ўзбекистон кубогини қўлга киритишади.
- Фаолиятингизни кузатишда давом этаётган ўзбек мухлисларига тилакларингиз?
- Менга ғамхўрлик қилаётган барчага раҳмат айтмоқчиман. Мен буни ҳис қиламан ва бу мени ишлашни давом эттиришга ундайди.Мени қўллаб-қувватлаётган ва ғамхўрлик қилаётган оилам ва яқинларимга ҳам раҳмат айтмоқчиман.
Эмиль Бекмуҳамедов суҳбатлашди
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments