Latest news

01:32Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси жароҳати сабабли Евро-2024'даги илк ўйинни ўтказиб юборади  1 01:01Аргентинанинг Олимпиада учун вақтинчалик таркиби эълон қилинди, ундан Гарначо ўрин олмади  2 00:44Начо Саудия йўл олишга ўтишга яқин турибди, у собиқ жамоадоши билан бир клубда ўйнайди   0 00:25Вадим Абрамов: "Ҳозир гапиргандан кўра жим бўлган маъқул"  3 23:46Месси қайси спортчи билан суратга тушишни хоҳлашини айтди  6 23:28Асрор Алиқулов: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмаймиз"  2 23:01Улуғбек Бакаев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик мағлубиятга сабаб бўлди"  8 22:44Тимур Кападзе: "Олимпиадага энг кучлилар ва муносиблар бориши лозим"  5 22:37Суперлига. "Динамо" — "Олимпик" 0:1. Highlights  0 21:58Суперлига. "Олимпик" Жиззахда "Динамо"ни таслим қилди  16 21:49Футзал бўйича Ўзбекистон кубоги финалига ташриф буюрган томошабин iPhone 15 Pro ютиб олиши мумкин  3 21:30Про лига. "Бухоро" мавсумдаги илк мағлубиятни Муборакда қабул қилиб олди, "Арал" эса "Шўртан"дан устун келди  9 21:22Неъматилло Қуттибоев: "Ўйин тақдирини биринчи бўлимда киритилган голлар ҳал қилди. Иккинчи таймда натижа учун ўйнадик"  0 21:05Анвар Бердиев: "Йигитларга бунақа майдонда охиригача курашгани учун миннатдорчилик билдираман"  4 20:48Мухлислар Роналдунинг жарима зарбасини тепишдан олдин ўзига нима дейишини аниқлади  16

Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз» News

Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи 2-туридаги марказий учрашув шубҳасиз Наманганда «Навбаҳор» – «Андижон» ўртасида бўлиб ўтади.

Дастлабки турда «Андижон» ўз майдонида Самарқанднинг «Динамо»сини қабул қилди ва жанговар тарзда кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилганини яхши билсангиз керак.

Ўша баҳсда андижонликлар таркибида иқтидорли ўйинчи Шерзод Эсанов боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилганди. У бунгача чемпионатда ҳам битта гол ургани мухлисларининг ёдида. Эсанов «Динамо»га қарши беллашув, «Навбаҳор»га билан баҳсга тайёргарлик ҳамда вазифа ҳақида гапирди.

-Бу мавсумда «Андижон» сафидаги иккинчи голингизни урдингиз. Сизда ҳужумкорлик ва голли иштиёқ сезилиб турибди. Бу мураббийни топшириғими ёки шахсий вазифангизми?

-Ассалому алайкум. Ҳа, албатта, ҳар бир футболчи ўзига мақсад қўяди. Жамоага озгина бўлса ҳам ёрдам бераётганимдан хурсандман ва бу мураббийимизнинг топшириғи.

-«Динамо» билан ўйин жуда шиддатли ва томошабоп ўтди. Ўйин ҳақида яна нималарни айта оласиз?

-Ўйин жуда ҳам қийин бўлиб ўтди. Майдонда бор кучимизни бердик. Мухлисларнинг тинимсиз қўллаб-қувватлаши ва характер эвазига ўйинда дуранг натижага эришдик, деб ўйлайман.

-Кубокдаги «ўлим гуруҳи» айнан «Андижон» жой олган гуруҳ ҳисобланади. Ўйинлар шунга монанд ўтяпти, деб ҳисоблайсизми?

-Ҳа, албатта. Бизнинг гуруҳимизда ҳамма жамоага гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилган ва ўйинлар шунга мос бўляпти, деб ўйлайман.

-Олдинда «Андижон»ни водий дербисида Наманганда «Навбаҳор»га қарши учрашув кутяпти. Ўйинга тайёргарлик қандай ва нима кутяпсиз?

-«Навбаҳор»га қарши ўйин учун ҳар томонлама тайёргарлик кўряпмиз. Албатта, бу водий дербиси. Биз Андижон халқи, «Андижон» мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз.

-«Андижон» Суперлигада пешқадам бўлиб турибди. Бу ҳол Кубок баҳсларида жамоага мотивация беряптими? Умуман, қандай таъсир кўрсатяпти

-Биз чемпионат ва Кубок баҳсларига бирдек тайёргарлик кўряпмиз. Худо хоҳласа, яхши натижалар кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

-«Андижон»нинг Кубокдаги асосий вазифаси қандай?

-Ҳар бир клуб ўзига олий мақсад қўяди ва биз ҳам бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Rating: +6   

Comments

+1   
19 apr 17:55:07
Abrorbek Usmonov
Abdumannonov va Esanovni terma jamoaga chaqirish kerak edi
+1   
19 apr 11:47:51
Mustafoo
Alloh omadingizni bersin
+1   
19 apr 11:24:42
Shovruq88
Mana shu bolani olish kerak terma jamoaga!Boʻydor jismonan yahshi bosh bilan ham zoʻr oʻynaydi!!!!
+1   
19 apr 11:09:24
Шухрат Эргашев
Хозирги Андижондан нимадир кутса булади. Мавсум давомида Андижон рахбарияти томонидан футболчиларга бериладиган моддий ва маънавий кумак узилиб колмаса булди.
+1   
19 apr 11:07:35
chelsea
Andijon legenda uje
+1   
19 apr 10:58:03
jasur
Андижон беленгеми боляпти бу бола рахмат ука омад факат галаба кутамиз 4 май Анжан согдиёна бобур арена проста йонади
+1   
19 apr 10:53:36
David Terezege
Chempiion bulmoqchimiz chempionlar ligasida uynashni maqsad qilganmiz demesimi uka
   
19 apr 14:34:37
Davronbek Abduvaliev
Қайси жамоа кучли, насиб бўлса эртага билиб оламиз.
   
19 apr 14:34:25
Davronbek Abduvaliev
Қайси жамоа кучли, насиб бўлса эртага билиб оламиз.
   
19 apr 12:16:06
REAL MADRID
Qo'shtirnoq belgilarini noto'g'ri qo'yibsizlar sarlavhada
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика