Latest news

23:10Париж-2024. Испания олимпия ўйинлари финалига чиқди  9 22:24Грузия терма жамоаси вакили "Ливерпуль"га ўтиши мумкин  0 21:54"Вест Хэм" 27 млн. еврога 31 ёшли ҳужумчи сотиб олди  1 21:23Марокаш - Испания ўйинида Илгиз Танташев алмаштирилди. Нега?  4 20:45ПСЖ 60+10 млн. еврога 19 ёшли футболчини сотиб олди  1 20:16"Барселона" Негрейрага пора бергани исобтини топмади, аммо...  2 19:59Ҳоланд: "Тез орада барчамиз энг яхши спорт формамизда бўламиз"  1 19:39ПСЖ "Айнтрахт" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:18"Барселона" собиқ ҳимоячиси фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  1 18:57"Байер" "Ливерпуль" собиқ ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  1 18:34Ўзбекистон Кубоги. Чорак финал учрашувларида ишлайдиган расмийлар  3 18:16Тимур Кападзе "Олимпик" бош мураббийлигидан кетди  8 17:54"Футбол олами". Суперлигада иккинчи давра старт олди  1 17:22"Олимпиадада атмосфера ўзгача. Ҳар хил спортчиларни кўрасиз, улардан кўп нарсани ўрганса бўлади" — Абдурауф Бўриев  0 16:57Скамакка "Реал"га қарши Суперкубок учрашувини ўтказиб юборади  2

Шерзод Аъзамов: "Футболда мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ" News

Шерзод Аъзамов: "Футболда мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ"

"Насаф"га "Қўқон-1912" жамоаси устидан ғалаба келтирган гол муаллифига айланган Шерзод Аъзамов ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


- "Қўқон-1912" яхши, шаклланиб бораётган жамоа. Бу рақибга қарши учрашув осон бўлмаслигини билардик. Артур Геворкян майдондан четлатилганидан сўнг ўйин биз учун янада оғирроқ тус олди. "Қўқон-1912" жамоаси Қаршида ортиқча босимсиз ўйнади ва яхши ҳимояланди. Шунга қарамай муҳим уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Гол урганим албатта қувонарли ҳол. Ҳар бир футболчининг иши имкон қадар жамоасига ёрдам бериш. Киритган голим нафақат мени, балки бутун жамоамизнинг меҳнати саналади. Умуман беллашувда гол уриш учун янада имкониятлар юзага келганди. Аммо бошқа гол уриш насиб этмади.

Бизни олдинда "Ал Айн"га қарши кечадиган жуда муҳим баҳс кутиб турибди. Ўйлайманки, бу учрашувда ғалаба қозониб, мухлисларимиз ишончини оқлаймиз. Футболда мағлуб этиб бўлмайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Шундай экан, бўлажак баҳсда бор куч-ғайратимизни сарф этамиз. Бу ўйинда мен иштирок этолмаслигим табиийки ёқимсиз ҳолат мен учун. Аммо Илдарь Маматказин ва Мақсуд Каримов жамоамиз ҳимоя қўрғонида ишончли ўйнашади. Бундан кўнглим тўқ.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика