Latest news

15:05Равшан Ҳайдаров рекордчи, Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  1 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  1 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  3 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  2 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   17

Шерзод Абдураимов: “Муҳими – вазифани бажардик” News

Шерзод Абдураимов: “Муҳими – вазифани бажардик”

Ёшлар ўртасида Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг “А” гуруҳида 2-ўринни банд этган U-19 ёшлар терма жамоамиз энди 2014 йилнинг 5-22 октябрь кунлари Мьянма давлатида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.
U-19 ёшлар терма жамоамизнинг асосий посбони Шерзод Абдураимов яқин йиллар давомида олий лигада бўй кўрсатса ажаб эмас. Фарғона вилояти Қува шаҳрида таваллуд топган ушбу истеъдодли дарвозабон “Машъал” академияси тарбияланувчиси саналади.

- Қатардан яхши таассурот билан қайтдик. Гарчи охирги ўйинда асосий рақибимизга имкониятни бой берган бўлсакда, муҳими ўз олдимизга қўйилган вазифани бажардик - дейди Абдураимов.

- Бундан жуда хурсандмиз. Доҳада ташкилотчилик ва шароитлар ҳам жуда зўр бўлди.

- Қатардаги об-ҳавонинг иссиқлиги бошида бизга жуда қийинчилик туғдирди. Шунинг учун ҳам дастлабки ўйин осон бўлмади. Туркманистон ёшлар терма жамоаси шу куни у қадар жиддий хавф туғдира олмади. Шахсан мен қўриқлаётган дарвоза томон улар атига икки бор аниқ зарба йўллай олди. Қолган вақтлар давомида асосан биз ҳужум уюштирдик деб ўйлайман. Кўпроқ гол уришимиз учун омад етишмади. Бундан ташқари дастлабки расмий ўйин эканлиги учун ҳам йигитларда озгина хаяжон сезилди. Лекин биринчи ўйиндаги ғалаба кайфиятимизни кўтариб юборди ва бу кейинги учрашувлар олдидан яхшигина руҳий кўтарилишни берди.

- Гуруҳдаги иккинчи ўйин, Непал ёшлар терма жамоасига қарши кечди. Бу учрашувга қадар барча хаяжонларни енгиб, ўзимизни тўлиқ тиклаб олдик. Шунинг учун иккинчи ўйинда ҳотиржам ҳаракат қилиб йирик ғалабага эришдик. Бу билан Непални кучсиз деб бўлмайди. Умуман олганда у ерда оддий рақибларнинг ўзи бўлмади. Непал ҳам ҳар қандай жамоага қаршилик кўрсата оладиган жамоа эканлигини намойиш этди.

- Ҳиндистон билан ўйиндан олдин мураббийларимиз бизга бугун ғалаба қозонишимиз жуда муҳим аҳамият касб этишини, агарда уч очкони қўлга кирита олсак, ОЧ йўлланмасини 60 фоиз қўлга киритишимиз мумкинлигини айтганди. Шу сабабли барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, Ҳиндистонни мағлуб этиш учун бор кучни ишга солдик. Ушбу ўйиннинг охирларида ўз ўрнимни Дилшод Ҳамроевга бўшатиб берганим бу, мураббийнинг қарори бўлди. Ўзимга қолса ҳар бир ўйинни алмаштиришларсиз ўтказган бўлардим.

- Сўнгги ўйинимиз Қатар билан ўтди. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик ҳам қовушмади. Лекин иккинчи таймда йигитлар жуда яхши ўйин намойиш этди. Биринчи бўлимда қатарликларнинг пенальтидан киритган тезкор голи, бизга руҳан ўз таъсирини ўтказди. Лекин шунга қарамай, иккинчи таймда муносиб қаршилик кўрсатишга эришдик. Баҳс поёнига етиб бораётганида ҳсиобни биттага қисқартиришга ҳам улгурдик. Аммо бу пайтга келиб, яна гол уриш учун вақт етмай қолди. Бу жамоани ютса бўлади. Ўйиндаги дастлабки голда айбни тўлиқ ўз бўйнимга оламан. Чунки дарвозабон учун яқин бурчакдан тўп ўтказиб юбориш бу – унинг энг катта хатоси ҳисобланади. Буни мураббийларимиз ҳам ҳар доим, таъкидлаб келишади.      

- Гарчи мезбонларга имкониятни бой берган бўлсакда, вазифани бажардик. Ўйиндан сўнг Алексей Евстафеев ютса бўладиган рақибга имкониятни бой бериб қўйганимизни айтиб, озгина қойиди. Кейин муҳими ОЧ йўлланмасини қўлга киритганимиз билан табриклади. Тўғриси, ўз гуруҳимизда биринчи ўринни эгаллаб чиқишни ўйлагандик. Аммо бу режамиз амалга ошмади. Осиё чемпионатига қадар ҳозирча анчагина вақт бор. Унга қадар янада жиддий тайёргарлик кўрилади ва бу мусобақада ҳам қониқарли натижа қайд эта оламиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика