Latest news

01:40А Серия. "Милан" сафарда йирик ғалаба қайд этди, Меньян оғир жароҳат олди  1 01:26Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" дуранг ўйнади, чемпион деярли аниқ...ми?  0 01:16U-17 Осиё Кубоги. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  3 00:45Суперлига. Искандеров "Машъал"га бурчак зарбасидан гол урди, Аҳмедов эса "Шўртан"га пенальтидан гол ура олмади  1 00:41Сергей Лушан: "Бармоғимни бир шақиллатсам, сеҳр билан камчиликлар тўғриланиб қолмайди"  4 00:20U-17 Осиё Кубоги. Тожикистон жаҳон чемпионатида, ҳайр Эрон!  6 23:55Анвар Бердиев ўтган мавсумдаги тўпурар ҳужумчиси нима сабабдан "Шўртан"дан кетганини айтди  4 23:22ЛаЛига ҳакамларни ўйинларга тайинлаш ва баҳолашда бошқача йўлга ўтмоқчи  2 22:47Асрор Алиқулов: "Стандарт вазиятлар бизга қимматга тушди"  11 22:18Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Шўртан"ни мағлуб этди  75 21:53Перес "Реал" қароргоҳига ташриф буюрди  18 21:26Виталий Левченко: "Бугун тўп назоратига урғу қаратдик"  2 20:59Пеп Гвардиола: "Энг яхши ҳужумчимиз ва уч ҳимоячи сафдан чиққан"  8 20:19Рио Фердинанд "Арсенал"ни "Реал" ҳақида огоҳлантирди  10 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  36

"Шериф" устози: "МЮ билан ўйинда диққат-эътиборимизни бир ерга жамласак, яхши натижага эришамиз" News

"Шериф" устози: "МЮ билан ўйинда диққат-эътиборимизни бир ерга жамласак, яхши натижага эришамиз"

"Шериф" бош мураббийи Степан Томас ЕЛ доирасидаги МЮга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Хорватиялик мутахассис ўз жамоасига қарши тўқнашувда "Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду асосий таркибда майдонга тушишини афзал кўришини айтди.

"Манчестер Юнайтед"да энг яхши футболчилар йиғилишган. Уларда Рэшфорд ёки Роналду, Эланга ёки Антони майдонга тушиши мумкин – уларнинг барчаси юқори савиядаги футболчилар. Шунинг учун биз учун айнан ким майдонга тушиши муҳим эмас. Рэшфорд ҳам, Роналду ҳам жуда хавфли. Роналду ўйнаса, биз учун яхшироқ бўларди, чунки футболчиларимиз бор эътиборни унга қаратишлари мумкин бўларди.

Эрик тен Хаг ва мен бир хил вазиятда эдик. Иккимиз ҳам клубларимизга шу ёзда қўшилгандик. Аммо тен Ҳагда бир йил олдинги каби ўйинчилар бор эди. Биз эса янги келганлар кўп бўлган янги жамоага эга бўлдик ва бу жуда қийин жараён эди. Бироқ биз муваффақиятга эришдик, энди биз шу ердамиз ва "Манчестер Юнайтед" билан ўйнаймиз. Демак, эртага диққат-эътиборимизни бир ерга жамласак, яхши натижага эришамиз.

Биз қандай тактикани танлаймиз – ҳимоявий ёки ҳужумкор? "Манчестер Юнайтед" – юқори прессинг қўллайдиган жамоа, шунинг учун уларга қарши ўйнаганингизда орқада кўп бўш жой қолдириш хавфли. Биз интизомли, ихчам ва тажовузкор ўйнашимиз керак. Тўп бизда бўлганда, қарши ҳужумлар ташкил қилишимиз лозим. Ўз имкониятларимиздан унумли фойдаланиб, стандартларда яхши ўйнашимиз керак. Агар ҳаммасини тўғри бажарсак, ижобий натижани қўлга киритамиз", – деди Томас.

Эслатиб ўтамиз, "E" гуруҳи 2-тури доирасидаги "Шериф" – МЮ беллашуви бугун Тошкент вақти билан 21:45 да бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика