Latest news

00:34АПЛ. Рэшфорддан 2та ассист, Асенсиодан 2та гол — "Астон Вилла" ўз уйида "Челси"га қарши камбэк эвазига ғалабага эришди  7 00:28Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Валенсия"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, вақтинчалик биринчи ўринга чиқиб олди  7 00:09"Лас-Палмас" — "Барселона". Левандовски, Рафинья ва Ямал асосий таркибда  3 00:01А Серия. "Торино" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  4 23:47"Интер" — "Женоа". Димарко ва Лаутаро асосий таркибда  0 23:05Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" даҳшатли камбэк эвазига меҳмонда ғалабага эришди, Алиқулов тўлиқ ўйнади  8 23:01Гвардиола Эдерсоннинг ўрнига испан дарвозабонни олиб келадими?  0 22:30"Барселона" Франция чемпионатидаги ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  2 22:04АПЛ. "Арсенал" кутилмаганда ўз майдонида мағлуб бўлди, "Тоттенхэм" эса меҳмонда 4та гол урди  24 20:58Назорат ўйини. "Сўғдиёна" Россия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:30Назорат ўйини. "Шўртан" Тожикистон жамоасига мағлуб бўлди  3 19:52Анчелотти ЧЛ қуръасидан сўнг "Атлетико"нинг твити ҳақида: "Твит нима ўзи? Вақтимиз кўпроқ бўлганида тушинтириб берарсиз"  15 19:45АПЛ. "Манчестер Юнайтед" 0:2ни 2:2га айлантирди  48 19:15Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1 18:37U20 Осиё Кубоги. Австралия иродали ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  9

"Шердор" футболчиларининг "Ёзёвон" билан ўйиндан олдинги фикрлари News

"Шердор" футболчиларининг "Ёзёвон" билан ўйиндан олдинги фикрлари

Бугун ПРО лиганинг 14-турида Самарқанднинг “Шердор” жамоаси Фарғонанинг “Ёзёвон” жамоасини қабул қилади.

Мазкур учрашувдан олдин “Шердор” футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ғолибжон Сарибоев: 
− Ёзёвонда бўлиб ўтган ўйинда жамоамиз аламли мағлубиятга учраган эди. “Ёзёвон”дан учралган мағлубият шунчаки тасодиф эканлигини бугунги ўйинда исботлашга ҳаракат қиламиз.

− Эртанги ўйинда “Шердор”ни асосий қуроли ким?
− Ким билсин, балки ҳужимчимиз Фахриддин Алимовдир?! Бу борада мен бирор нима дея олмайман.

− Жамоа сўнгги ўйинларда ижобий натижаларни қайд этмоқда. Бугун ҳам қизиқарли баҳснинг гувоҳи бўламизми?
− Буни олдиндан айтиб бўлмайди. Рақибимиз ҳам оддий жамоа эмас. Ҳаракатда баракат. Жамоамиз билан биргаликда ҳаракат қилсак албатта ижобий натижага эришамиз.

Отабек Ҳамрақулов: − Бугунги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз муҳим 3 очкони қўлга киритиш.  
− Жамоанинг сўнги ўйинлардаги ғалабали сериясига нима сабаб бўляпти деб ўйлайсиз?
− Энг аввало жамоамиздаги шижоат, футболчиларнинг ғалабага бўлган чанқоқлилиги. Боиси, жамоамиз асосан ёшлардан иборат. Уларнинг ҳам мақсади Супер лига жамоаларида тўп суриш. Шу боис ҳам улар ҳар бир ўйинда ўзининг бор иқтидорини кўрсатишга, мураббийлар эътиборига тушишга ҳаракат қилади. Ғалабаларимизнинг яна бир жиҳати бу – мураббий фактори.

Бекзод Рўзматов: − Айнан “Ёзёвон” жамоасига қарши ўйинда майдондан четлатилган эдим. Боз устига жамоамиз ўша ўйинда мағлубиятга ҳам учраган эди. Шу боис ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учраганимиз учун қайсидир маънода аламимиз бор. Бугун жамоадошларим билан биргаликда бор имкониятимизни ишга солиб ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик. Жамоанинг кайфияти аъло. Ўйинга юз фоиз тайёрмиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика