Latest news

11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  2 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  9 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  6 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  8 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  8 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  11 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0

Шерали Бобоқулов: "Олдимизда катта мақсадлар турибди, ишлашда давом этамиз" News

Шерали Бобоқулов: "Олдимизда катта мақсадлар турибди, ишлашда давом этамиз"

“Сўғдиёна-W” клуби бош мураббийи Шерали Бобоқулов Ўзбекистон клуби финалидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор “Сўғдиёна” футбол клуби муҳлисларини, бутун Жиззах халқини, вилоятимиз раҳбарини, ҳомийларимизни бу йилги муваффақиятли мавсум билан табриклайман. 

“Бунёдкор-W” бежизга чемпион жамоа эмаслигини исботлади. Бу мавсумда уч марта тўқнаш келдик, улар мағлубиятга учрамади. Футболчиларимда ўзига бўлган ишонч катта эди, ғалабага чанқоқлик бор эди. Оҳирги ўйинимиз ҳам Олий лига доирасида “қалдирғочлар”га қарши кечди. 4 кун тайёргарлик кўрдик: ҳам жисмонан, ҳам руҳан. Бор кучимизни бердик, максимумимизни кўрсатдик. Ўйинда жамоамиз жуда катта устунликка эга бўлди. Кўп голли вазиятларни юзага келтирдик. Барчасини руҳият билан боғлайман. 

Олдимизда катта мақсадлар турибди, ишлашда давом этамиз. 

Мумуни қанчалик иқтидорли футболчи бўлмасин, унга кубок финали эканлиги босим ўтказди. 

Карачикнинг йўқлиги, Нозимованинг қизил карточка олиб, жамоасига ёрдам бера олмаганлиги балки рақибимизга куч бермагандир. Лекин уйдаги ўйинимизда “Бунёдкор-W”га қарши бизда ҳам бешта асосий ўйинчимиз ўйнамади, Маҳлиё Сарикова ва Ирода Турдалиева бугун жароҳат билан майдонга тушди. Бу футбол, жароҳатлар кутилган ҳолат. Жамоа бир тан бўлиб ҳаракат қилиши лозим. 

Режамизда декабрнинг сўнгги кунларида бир ҳафталик йиғин ўтказамиз. Жамоани ўзагини сақлаб қолиш ниятидамиз. Кимдирлар билан ҳайрлашишга тўғри келади. 80% қизларнинг шартнома муддати тугагани йўқ. Селекция ишларини олиб борамиз. Нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро майдонда ҳам муносиб иштирок этишимиз лозим. 

Легионерларимиз билан шартнома муддати тугаган. Албатта улар билан музокаралар олиб борамиз. Клуб раҳбарияти билан гаплашиб, оҳирги тўхтамга келамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика