Latest news

13:40Испания футбол федерацияси президенти АҚШда бўлиб ўтадиган "Вильярреал" – "Барселона" учрашувига муносабат билдирди  0 13:12ФИФА Трампнинг ЖЧ-2026 ўйинлари Бостондан кўчирилиши ҳақидаги баёнотига жавоб берди  2 12:43"Насаф" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 12:17Буни кўриш керак. Ўзбекистон футзалда ҳам Қозоғистонни мағлуб этди  1 12:10"Сўғдиёна" футболчисига Германиянинг қайси клуби қизиқаётгани маълум  2 11:47Тимур Кападзе Индонезиянинг қизиқишлари ҳақида нималар деди?  13 11:35Драган Черан Ўзбекистон чемпионатида юбилей голини урди  1 10:45"Реал Мадрид" футболчилари янги БМW автомобилларини олишди  10 10:16ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионати учун сотилган чипталар сонини эълон қилди  6 09:49Модрич "Реал Мадрид"га қайтади  2 09:22Осиёнинг 2025 йилдаги энг яхшилари аниқланди. Барча совриндорлар билан танишинг  11 08:54"Ювентус" раҳбариятида ўзгариш бўлади  0 08:23"Фенербахче"нинг янги президенти Моуриньюни жиддий танқид қилди  2 07:56"Бавария"нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 07:40Суперлига. "Насаф" – "Қўқон-1912" 3:0  1

Шелви "Шеффилд"га ғалати гол урди: Ҳамма тўхтаб қолганига қарамасдан Жонжо дарвозани ишғол қилди ва у ҳисобга олинди News

Шелви "Шеффилд"га ғалати гол урди: Ҳамма тўхтаб қолганига қарамасдан Жонжо дарвозани ишғол қилди ва у ҳисобга олинди

"Ньюкасл" сардори Жонжо Шелви ўтган ҳафта "Манчестер Сити"га қарши баҳсда қаҳрамонга айланган бўлса, кеча "Шеффилд" дарвозасига ғалати гол урди.

70-дақиқада Энди Кэрроллнинг бош билан берган пасидан сўнг Шелви дарвозабон Дин Хендерсон билан бирга-бир чиқди. Лекин "Шеффилд" футболчилари ярим ҳимоячи ортидан югуришмади - лайнсмен байроқчасини кўтариб, пас берган Кэрроллда офсайд борлигини кўрсатди. Хатто Эндининг ўзи ҳам бунга ишонди.

Бироқ учрашувда қарорни бош ҳакам қабул қилади ва у "Шеффилд" футболчиларига хуштаккача ўйнаш кераклигини кўрсатди. Стюарт Эттуэлл лайнсменга эътибор қаратмади ва Шелви ҳужумни якунлашини кутди: Жонжо рақиб жарима майдончасигача бориб, дарвозани ишғол қилди.

Кейин ВАР ишга тушди: ҳакамнинг видео ёрдамчилари Кэрроллнинг офсайдини текшира бошлашди. Лавҳада қоида бузилмаган экан: "Шеффилд" футболчиси орқароқда тургани кўринди.


Гол ҳисобга олинди.

"Ньюкасл" 2:0 ҳисобида ғалабага эришди ва очколар борасида "Шеффилд"га етиб олди (иккала клуб ҳам жадвал ўртасида).

TAS-IX эмас



"Мавсум бошида вазият якунланмагунча ён ҳакам байроқчасини кўтармайди дейишган эди. Аммо у байроқчасини кўтарди ва рефери хуштак чалмоқчи эди. Майдондаги ҳамма тўхтаб қолди, хатто Шелви ҳам.


Ўйин ўзгариб кетди. Энди бу мен 16 ёшимда ўйнашни бошлаган ўйин эмас. Унда катта ўзгариш рўй берди. Бунинг ҳаммаси нима билан тугашини билмайман, бироқ бу нарсалар мен ва мухлисларнинг "қонини ичмоқда" - дея эътироз билдирди "Шефиллд" устози Крис Уайлдер.


Уайлдерни тушуниш мумкин - ВАР ишга туширилганидан сўнг ён ҳакамлар ишончи 100% комил бўлмаса, ростдан ҳам байроқчасини кўтармаслиги керак эди. Бу хатто УЕФА президенти Александр Чеферинга ҳам ёқмайди: "Англияда ҳакамлар баъзи вазиятларни ВАР орқали текширишмайди. Италияда бунга ярим соат сарфлашади. Мен ҳеч қачон бу тизимнинг мухлиси бўлмаганман. Энди қанот ҳакамлари байроқчани кўтаришмаяпти, шунчаки кутишмоқда. Футболчилар эса голни нишонламай, кутишяпти".


Энди "Шеффилд" футболчилари янги қоидаларни доимо ёдда тутишади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика