Latest news

20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  18 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  38 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  1 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  5 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  12 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  17 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0

Шавкат Саидов: "Дерби ҳар доимгидек қизиқарли ўтди" News

Шавкат Саидов: "Дерби ҳар доимгидек қизиқарли ўтди"

“Металлург” – “Олмалиқ” жамоалари учрашувидан кейин мезбонлар жамоаси бошлиғининг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи: - Тошкент вилояти жамоалари дербиси ҳар қачонгидек бу сафар ҳам қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтиб, мухлисларга манзур бўлди. Ғузордаги мағлубиятдан кейин футболчиларнинг жисмоний ҳамда руҳий ҳолатини тиклаш борасида мураббийларимиз жиддий бош қотиришди. Ўйинга тайёргарликдан кўнгил тўлганди. Бироқ учрашув бошидаёқ гол ўтказиб юбориб, таъқибчига айланиб қолишимизни кутмагандик. Футболчиларимиз тайм ўрталарига келганда ўз ўйинларини намойиш эта бошлашди. Биринчи таймда биз натижадан қониқдик. Иккинчи таймда эса ўйинимиздан.

Бугун ўзининг иккинчи ёшлигини бошидан кечираётган Зоҳид Абдуллаев ёшларга ўрнак бўлди, деб айта оламан. Бежизга миллий терма жамоамиз мураббийлари назарига тушмаганлигини исботлади ва жуда муҳим голларга муаллифлик қилди. Бу ўйинда очко бизга ҳам, олмалиқликларга ҳам жуда зарур эди. Бизга уйимизда деворларимиз – мухлисларимизнинг қўллаб қувватлаши ёрдам берди ва мақсадимизга эришдик, дейди Шавкат Саидов.

"Металлург" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика