Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  12 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  29 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Шавкат Муллажонов: "Стандартлардан урилган голлар натижага таъсир кўрсатди" News

Шавкат Муллажонов: "Стандартлардан урилган голлар натижага таъсир кўрсатди"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Олимпия" (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шавкат Муллажонов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Бугун йигитлар ёмон ўйин кўрсатишгани йўқ. Гарчи йирик ҳисобда мағлубият бўлган бўлса ҳам жамоамиз футболчилари биз ҳоҳлаган услубни кўрсатишга ҳаракат қилишди. Тажриба барибир сезилади. Асосан голлар стандарт вазиятлардан урилди. Иккинчи қаватда "Андижон" жамоаси устунлик қилди.

- Йирик мағлубиятга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Таркибда йўқотишлар бор. Айрим футболчиларимиз терма жамоа йиғинларига жалб этиилишди. Бугун "Навбаҳор" билан ўйнаган таркибдан анчайин ўзгаришлар бор эди. "Андижон" иккинчи қаватларда устунлик қилди. Бу борада мураббий имзоси кўриниб турибди.

- "Андижон" мухлислари ҳақида фикрингиз...

- "Андижон" мухлислари қувноқ. Улар мухлислик бўйича биринчи ўринда деса ҳам бўлади.

- "Олимпия" жамоасининг зиимасида қандай вазифалар бор?

- "Олимпия" жамоаси "Одил Жуниор" академиясидан муносиб футболчиларни таркибга жалб этиб, тарбиялат турли терма жамоаларга ва футбол клубларига етказиб беришдан иборат.

Мен бу жамоада йигитларга футбол ўйнашни ўргатаяпман. Футбол ўйнашни яхши ўзлаштирсак, натижа ўзи келади. Жамоамиз асосини 15-16 ёшли йигитлар ташкил этади. Мураббийлик борасида ўрганишни давом эттираяпман. Футболчилик ва мураббийликда катта фарқ бор.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика