Latest news

00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Ньюкасл" – "Тоттенхэм". Бошланғич таркиблар аниқ.  0 00:04Ла Лига. "Барселона" – "Атлетико". Таркиблар маълум!  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  1 23:22АПЛ. "Фулхэм" – "Манчестер Сити". Ҳусанов яна захирада  6 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  2 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  12 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  3 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  4 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  20

Шармандалик! Ҳакам Европа лигасида жиддий хатога йўл қўйди News

Шармандалик! Ҳакам Европа лигасида жиддий хатога йўл қўйди

Кеча Европа лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ушбу баҳсларнинг бирида ҳакам томонидан жиддий хатога йўл қўйилди. "Рома" - "Боруссия" М ўртасидаги ўйин 1:0 ҳисобида якунланаётган эди. Қўшиб берилган дақиқаларда шотландиялик рефери Уильям Коллам тўп "Рома" ҳимоячиси Крис Смоллингнинг қўлига тегди деб ҳисоблаб, мезбонлар дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбаси муваффақиятли амалга оширилди ва ҳисоб тенглашди.

Такрорий лавҳаларда тўп Смоллингнинг қўлига яқин ҳам келмагани, фақат юзга теккани кўринган. Футболчи шуни исботлашга уринди, аммо ҳакам қарорини ўзгартирмади.




Менхенгладбах клуби ушбу воқеага ўзгача реакция билдириб, "твиттер"га боши қўлдан ташкил топган мультфильм қаҳрамонини суратини жойлади.

"95-дақиқада бундай пенальти бериш мумкин эмас. Тўп Смоллингнинг юзига тегди, ўша ерда из қолди. Бундай жиддий хатони ҳазм қилиб бўлмайди. У натижани тўлиқ ўзгартириб юборди. Биз икки очко йўқотдик".


"Боруссия" устози нима деганини биласизми? "Ўша вазиятда менимча тўп қўлга тегмади, аммо нима ҳам қилардик. "Рома" мухлисларининг ғазабини тушуниб турибман, мен бундай пенальти қўймаган бўлардим. Бироқ Заньоло бурчакдан гол уришидан аввал офсайд бўлган эди" - дейди Марко Розе.


Ҳакам учрашувдан сўнг "Рома" вакиллари билан суҳбатда хато қилганини тан олиб, кечирим сўради. Аммо очкони қайтариб бергани йўқ.

Rating: -43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика