"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди
24 may 2024 22:08
News
"Шанба кунидан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди" – Хави "Барселона" мухлислари билан хайрлашди
"Қадрдон дўстлар, шунба куни менинг "Барселона"нинг фаолиятим ўз якунига етади. Ўзинг севган клубни тарк этиш ҳеч қачон осон бўлмайди. Бироқ, мен икки ярим йиллик фаолиятимдан фахрланаман. Кийиниш хонасидаги йигитлар менинг иккинчи оиламга айланиб қолганди.
Мени доим қўллаб-қувватлаб турган мухлислардан миннатдорман. Улар менга худди футболчилик давримдагидек муҳаббат кўрсатишди.
Шанбадан бошлаб стадиондаги мухлислар сони биттага кўпаяди. Мен мураббий бўламанми ёки ўйинчи, ҳар доим "Барселона" мухлисиман ва ўз клубимга доим энг яхшисини тилайман.
Ажойиб жамоа билан бирга ишладим. Уларнинг барчасига миннатдорчилик билдираман. Бу йил иш биз ўйлагандек кетмади, аммо биз "Ла Масия"дан чиққан ёш авлоднинг ривожланишига етарлича ёрдим бердик.
Барчага улкан миннатдорчилик билдираман. Мухлислар, ўйинчилар, мураббийлар штаби, клубдаги ишчилар, клуб Президенти, Директорлар кенгаши, спорт директорлари, ОАВ ва шу икки ярим йилда мен тўқнаш келган барчага.
Юрагимда абадий сақлайдиган клубга энг яхшисини тилайман. Узоқ яша, "Барса", -деб ёзади Хави.
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments