Latest news

15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  2 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  8 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  8 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  47 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6

Шаҳзодбек Нурматов: “Иштиёқ эвазига ғалаба қозондик” News

Шаҳзодбек Нурматов: “Иштиёқ эвазига ғалаба қозондик”

Суперлиганинг 18-турида “Металлург” сафарда “Андижон” (2:1) устидан ғалаба қозониб, ғалабасиз сериясига барҳам берди.

Учрашувдан сўнг бекободликлар ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов билан суҳбатлашдик.

“Қийин ўйин бўлди”, - дея сўз бошлади Нурматов. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг руҳий томондан ҳолатимизда муаммолар бор эди. "Андижон"ни катта иштиёқ эвазига мағлуб этдик. Табиийки, бу бизга руҳий томонда далда бўлади.

- "Металлург"нинг аввалги турлардаги омадсизликларини қандай баҳолайсиз?


- Ютқазган ўйинларимизда ҳам “Металлург” ёмон ўйнамади. Гол уришимиз мумкин бўлган вазиятларда омадимиз келмади. Оддий ҳолатларда ўз дарвозамиздан гол олиб чиқдик. Кетма-кет мағлубиятлардан сўнг руҳий томондан "ўра"га тушиб қолган эдик. Бу ғалаба бизни ушбу "ўра"дан чиқишимизга ёрдам беради.

- Жамоанинг ички муҳитида муаммо йўқми?

- Йўқ албатта, айтганимдек, руҳий "ўра"дан чиқишга қийналаётгандик. . Биргина ғалаба бизни шу вазиятдан олиб чиқиб кета оларди.Шу ютуқ "Андижон"да қўлга киритдик. Келгуси баҳсларда аввалги ўйинларда йўл қўйилган хатоларимизни такрорлмасликни ҳаракат қиламиз.

- Жуда кам гол ураётганингизни нима билан изоҳлайсиз?

- Кўпроқ гол уришим кераклигини биламан. Афсуски, омад келмаяпти. Келгуси турларда барчаси жойига тушишига умид қиламан.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика