Latest news

16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  0 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  5 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  33 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  22 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  15 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  2 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11

Шаҳзод Убайдуллаев: “Хомяков жамоани ижобий томонга ўзгартира олди” News

Шаҳзод Убайдуллаев: “Хомяков жамоани ижобий томонга ўзгартира олди”

“Машъал”даги фаолияти билан барчага таниш бўлиб улгурган бўлган Александр Хомяков, бу ишини водий жамоасида ҳам давом эттириб, жамоадаги умидли футболчилардан жойида унумли тарзда фойдаланмоқда.

 Дониёр Абдуманнопов, Шахзод Убайдуллаев кабилар шулар жумласидандир.

“Сурхон”га қарши кечган баҳсда дубл қайд этиб, ғалабага муносиб улуш қўшган Шаҳзод Убайдуллаевни суҳбатга чорлаб айрим саволлар билан мурожаат қилдик.

- Суҳбатимиз аввалида ўзингиз ҳақингизда икки оғиз маълумот берсангиз...

- Мен 1998 йилнинг 2 март куни Наманган вилояти Косонсой туманида таваллуд топганман. Оилада олти кишимиз. Мен иккинчи фарзандман.

- Миллионлар ўйинига ошно тутиншингизга ким сабабчи бўлган?

- Дадам Умид Жўраев, профессионал футбол билан шуғулланган. Уларнниг касбини давом эттиришга астойдил ҳаракат қиляпман. Биринчи мураббийим эса Зокир ака, аниқ фамиляси эса ёдимда йўқ. Чунки у вақтда мен олти ёшда эдим. Мени ҳақиқий, катта футболга тайёрлаган, бор билим тажрибасини аямаган устозим Умархон Атахонов бўлади. У киши ҳозирда Наманган футбол академиясида фаолият юритмоқда.



- Жорий мавсум бошида Андижонга сизни ким таклиф қилди?

- Элдор Сакаев ва унинг ёрдамчиси Диёр Мирзабоев.

- Мавсум ўртасидаги мураббийлар алмашинуви жамоага қай томонлама таъсир ўтказди?

- Сакаев ва Саидов билан биринчи бор бирга ишлашим. Александр Хамяковни яхши биламан, олдин Муборакда унинг қўл остида ўйнаганман. Қаттиққўл, талабчан ва ишни қандай ташкил қилишни биладиган мураббий. Менинг фикримча Хомяковни келиши натижаларга ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

- Иккинчи даврада жамоадошларингизни ўзгартира олган жиҳатни айта оласизми?

- Кўп нарса мураббийга ҳам боғлиқ деб ўйлайман. Александр Андреевич келгач ҳамма нарсани ўзгартирди. Шунингдек жисмоний тарафлама анча ўсишга эришганмизни айтиб ўтиш жоиз.


Абдулазиз суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика