Latest news

15:44"Шўртан" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  1 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  0 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  8 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  18 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  3 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  2 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  29 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  13

Шаҳрам Фахриддинов: “Баҳрайндан ҳар томонлама устун келдик” News

Шаҳрам Фахриддинов: “Баҳрайндан ҳар томонлама устун келдик”

1 октябрь куни Футзал бўйича Осиё кубоги-2022 нинг 3-тур баҳсларига старт берилди.

Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Баҳрайнга қарши ўйнади ва 6:1 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ўйиндан кейин терма жамоамиз сафида гол муаллифига айланган Шаҳрам Фахриддинов фикрларига қулоқ тутдик.

- Шаҳрам, Баҳрайн билан ўйиндан кейинги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Бахрайн терма жамоасига қарши жуда қизиқарли ўйин бўлди. Голларга бой беллашувда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Гуруҳ босқичини 100 фоиз натижа билан тугатдик ва кейинги босқичга йўлланма олганимиздан хурсандман. Ўз ғалабаларимиз билан мухлисларимизни қувонтиришда давом этмоқдамиз. 

- Баҳрайн терма жамоаси кўрсатган ўйини борасида қандай фикрдасиз?

- Ўйлашимча, биз яратилган имкониятларимиздан тўғри фойдаланиб, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Рақиб жамоадан ҳар томонлама устун келдик. 

- Қувайтда чемпионат беллашувларига яхши тайёргарлик кўрилганми?

- Мусобакага ало даражада тайёргарлик кўрилган. Хусусан бизга ҳам  барча шарт-шароитлар яратиб берилган. 

- Гуруҳда қайси терма жамоага қарши баҳс қийин кечди?

- Менимча, Тожикистон билан ўйин бироз қийин кечди.

- Кейинги босқичдаги рақибга қарши қандай фикрдасиз?

- Биласизми, кейинги босқичда қайси жамоага қарши майдонга тушишимиздан қатъий назар, фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ўзбекистон халқини Осиё чемпионатида ҳар бир беллашувда муваффақият қозониб, хурсанд қилмоқчимиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика