Latest news

02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  0 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  34 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  379 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  7 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0

"Шаҳр Ходро" мураббийи Муҳаммад Навази: "Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик" News

"Шаҳр Ходро" мураббийи Муҳаммад Навази: "Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик"

ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан кейин эронликлар мураббийи Муҳаммад Навази ўз фикрларини билдирди.

"Барчага раҳмат. Аввало футболчиларга раҳмат айтамоқчиман. Улар бугун бор кучлари билан ҳаракат қилишди. Улар жуда ҳам чарчашди. Олдин ҳам айтгандим, Қатарга Эрондаги муаммолар туфайли энг кучли таркибни олиб кела олмадик. Аммо бу баҳона бўла олмайди. Бу биз учун катта тажриба бўлди. Кейинги мавсумда янада кучлироқ бўлиб қайтамиз. "Пахтакор" жуда кучли жамоа ва бугун улар буни исботлашди. Барча жабҳада ютқаздик дея олмайман, Осиёнинг кучли клубларидан бири билан тенгма-тенг ўйнадик. Муносиб ўйин кўрсатдик деб ўйлайман.

Бу мусобақа биз учун яхши ўтди. Қатарга меҳмондўстлик учун раҳмат. Менимча Жаҳон чемпионати ҳам ажойиб тарзда ўтади. Камчилик томонларини айтадиган бўлсам олтита клуб билан бир меҳмонхонада яшаш ва у ердан ҳеч қаерга чиқмаслик руҳий томонлама оғир, - дейди Навази.

- "Шаҳр Ходро" ОЧЛда биронта гол ура олмади. Бу борада нима дея оласиз?

- Бизнинг таркиб янги ва бу мусобақага бир ой давомида бирга тайёрландик холос. Қайтараман, ташқи муаммолар туфайли энг кучли таркибни олиб кела олмадик. Бу мусобақа биз учун тажриба мактаби бўлди ва кўплаб имкониятлар яратиб улардан фойдалана олмадик. Бундай ўйинлар тажриба тўплаш учун жуда муҳим.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика